"Ливерпуль" "Интер" ҳимоячсини қўлга киритмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
27 фев 2023
"Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастони "Ливерпуль" қизиқишлари доирасига тушиб қолган.

"Қизиллар" футболчи билан шу йил ёзда шартнома имзолашни мўлжаллаб туришибди. Бироқ агар "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, футболчи бу трансферга рози бўлмаса керак.

Бу мавсум Бастони "Интер" сафида 26 та учрашувда майдонга тушди ва 5 та голли узатма етказиб берди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: The Athletic