

Мерсисайд клуби ҳимоячиси Жо Гомесни "Лацио" юлдузи Сергей Милинкович-Савич ўрнига таклиф қилади.

"Қизиллар" анча вақтдан буён ярим ҳимоячининг ҳаракатларини кузатиб бораётган эди. Гомес билан бирга тўланадиган қўшимча маблағ Италия клубининг 70 млн евролик талабини қондира олишига ишонишмоқда. Бу 27 ёшли футболчини ўз сафида кўришни истаётган "Ювентус" қизиқишининг охири бўлиши мумкин. Яқинда футболчининг ўзи ҳам Турин клубига ўтишга қарши эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Сербиялик ярим ҳимоячи ушбу мавсум "Лацио" либосида 11 та ўйинда қатнашди ва 4 та гол уриб, 5 та ассист қайд этди.



