ЖЧ. Франция Норвегияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳда пешқадамликни сақлаб қолди

27 июн 2026, 02:00
ЖЧ-2026 "I" гуруҳ 3-тур доирасидаги учрашув якунланди.

ЖЧ, “I” гуруҳи, 3-тур

Норвегия — Франция 1:4

Голлар: 7, 20, 32 - Усман Дембеле, 21 - Тело Осгор, 90+4 - Дезире Дуэ

Норвегия: 13. Эгиль Сельвик, 4. Лео Эстигор, 25. Хенрик Фальхенер (24. Сондре Лангос, 66’), 15. Фредрик Бьёркан (16. Маркус Педерсен, 46’), 14. Фредрик Эурснес, 6. Патрик Берг, 18. Кристиан Торстведт (2. Мортен Торсбю, 46’), 19. Тело Осгор, 22. Оскар Бобб (20. Антонио Нуса, 83’), 21. Андреас Шельдеруп (23. Йенс Петтер Хёуге, 83’), 11. Йёрген Странн Ларсен.

Захира: 1. Эрьян Нюланд, 12. Сандер Тангвик, 3. Кристоффер Аер, 5. Давид Мёллер Вольфе, 17. Торбьёрн Хеггем, 26. Юлиан Рюэрсон, 8. Сандер Берге, 10. Мартин Эдегор, 7. Александр Сёрлот, 9. Эрлинг Ҳоланд.

Франция: 16. Мик Меньян, 5. Жюль Кунде (2. Мало Гюсто, 87’), 4. Деотшанкюль Упамекано (15. Ибраима Конате, 76’), 19. Тео Эрнандес, 26. Максанс Лакруа, 8. Орельен Чуамени, 20. Дезире Дуэ, 6. Ману Коне, 7. Усман Дембеле (12. Брэдли Баркола, 65’), 11. Майкл Олисе (24. Райан Шерки, 65’), 10. Килиан Мбаппе (22. Жан-Филипп Матета, 87’).

Захира: 1. Брис Самба, 23. Робен Риссер, 3. Люка Динь, 17. Вильям Салиба, 21. Лукас Эрнандес, 13. Н'Голо Канте, 14. Адриен Рабьо, 18. Уоррен Заир-Эмери, 25. Магнес Аклиуш, 9. Маркус Тюрам.

Огоҳлантиришлар: 74 - Орельен Чуамени

90+5. Ўйин якунланди!

gettyimages-2282961906-2048x2048.jpg

90+4. ГОЛ! Дуэ ҳисобни йириклаштирди! Баркольянинг узатмасини Дезире боши билан дарвозага йўллади ва гол урди!

90+2. Тео Эрнандеснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

81. Учрашувнинг сўнгги декадаси бошланди, жамоалар буёғига қандай ўйин кўрсатиб берар экан?!

80. Барколья чап қанотдан катта тезлик билан жарима майдончасига кириб тўпни узатмоқчи бўлди, рақиб футболчилари майдон ташқарисига чиқариб юборди.

72. Норвегияликлар яхши вазиятг чиқиб кетишди, Боббнинг зарбасидан Меньяна қайтариб юбор!

68. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус эълон қилинди.

66. Мбппе икки бор зхига ҳаволати узатилган тўпгаи ндиалмади.

64. Дембелни бўлимниг яхши тўзатади, ҳажумлар ёнғини аямаяпти.

gettyimages-2282955695-2048x2048.jpg

50. Ларсен пенальтидан гол ура олмади!

49. Пенальти белгиланди Франция дарвозаси томон!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+5. Дастлабки бўлим якунланди.

45+1. Олисенинг зарбаси осмон-у-фалакка кетди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

45. Коне ҳам Дуэ каби дарвозабон билан бирга-бир чиқди, аммо бу сафар ҳам Сельвик фаол ҳаракат қилди.

42. Дуэ ҳимоячининг хатосидан сўнг зўр вазиятга чиққанди, аммо тўпга биринчи бўлиб Норвегия посбони келиб, ушлаб олди.

40. Темп бироз тушди, дейиш мумкин. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

35. Чуаменининг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

33. Қойил, Дембеле! Ҳоланд энди майдонга тушармики?

gettyimages-2283473622-2048x2048.jpg

32. ГОЛ! Дембеледан хет-трик! Усмон ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага аниқ жойлаб қўйди!

24. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус эълон қилинди.

23. Теонинг зарбаси аниқ бўлмади.

22. Голларга бой учрашув кўрамиз, шекилли?

gettyimages-2282949931-2048x2048.jpg

21. ГОЛ! Тело Осгор ҳисобни қисқартирди! Майдон марказидан ўйин бошланиши биланоқ ҳужумга ўтди “викинглар” ва Осгор гол урди!

21. Ҳисоб иккитага оширди, Норвегия қандай йўл тутаркин?

gettyimages-2283472525-2048x2048.jpg

20. ГОЛ! Дембеледан дубль! Мбаппенинг узатмасини ПСЖ форварди узоқдан аниқ зарба берган ҳолда голга айлантирди!

18. Мбаппе яхши вазиятдан туриб зарба берди, аммо дарвозабон тўпни қайтарди.

14. Странн Ларсен яна жуда қулай вазиятга чиқди ва зарба берди, бироқ ноаниқ кетди…

13. Олисенинг зарбаси рекошет сабаб дарвозага бормади.

11. Странн Ларсеннинг зарбасини Меньян ушлаб олди.

8. Дуэнинг зарбаси кучсиз чиқди.

8. Франция тезкор гол урди, буёғига “викинглар” қандай ўйин кўрсатади, кузатамиз.

gettyimages-2283470163-2048x2048.jpg

7. ГОЛ! Дембеле ҳисобни очди! Мбаппенинг узатмасидан сўнг Усмон аниқ зарба бериб, гол урди!

5. Коненинг хавфли зарбасини Сельвик қайтарди!

1. Илк дақиқаданоқ французлар олдинга юриш қилди: Мбаппенинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЖЧ-2026 "I" гуруҳ 3-тур доирасидаги Норвегия — Франция учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›