ЖЧ. Испания мундиалда илк бор қатнашаётган Кабо-Вердени юта олмади

15 июн 2026, 22:55
Жаҳон чемпионатининг H гуруҳи 1-туридан ўрин олган Испания ва Кабо-Верде терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.

ЖЧ-2026. H гуруҳи, 1-тур

Испания — Кабо-Верде 0:0

Испания: 23. Унай Симон, 22. Пау Кубарси, 14. Эмерик Лапорт, 24. Марк Кукурелья, 5. Маркос Льоренте, 8. Фабиан Руис (6. Микель Мерино, 71’), 16. Родри (17. Нико Уильямс, 87’), 20. Педри, 9. Гави (19. Ламин Ямаль, 71’), 7. Ферран Торрес (10. Дани Ольмо, 81’), 21. Микель Оярсабаль.

Захира: 1. Давид Райя, 13. Жоан Гарсия, 2. Марк Пубиль, 3. Алехандро Гримальдо, 4. Эрик Гарсия, 12. Педро Порро, 18. Мартин Субименди, 15. Алекс Баэна, 11. Йереми Пино, 25. Виктор Муньос, 26. Борха Иглесиас.

Кабо-Верде: 1. Жозимар Возинья, 4. Роберто Лопес, 3. Диней Боржеш, 13. Сидни Лопеш Кабрал (8. Жоау Паулу, 76’), 22. Стивен Морейра, 20. Райан Мендеш, 6. Кевин Ленини, 15. Ларос Дуарте (14. Дерой Дуарте, 61’), 10. Жамиру Монтейру (18. Телму Арканжу, 79’), 7. Жовани Кабрал (17. Вилли Семедо, 61’), 19. Дейлон Роша Ливраменто (21. Жоя Да Кошта, 61’).

Захира: 12. Марсиу Роза, 23. Си Жей душ Сантуш, 2. Стопира, 5. Логан Кошта, 24. Вагнер Пина, 25. Келвин Пиреш, 11. Гарри Родригеш, 16. Эйр Семедо Монтейро, 26. Элио Варела, 9. Беншимол.

Огоҳлантиришлар: 16 - Сидни Лопеш Кабрал, 90+3 - Педри

🕘 90+5. Ўйин якунланди, Кабо-Верде сенсацион натижа қайд этди!

90+4. Райан Мендешнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди.

90+2. Ямалнинг узоқдан йўллаган зарбаси шеригига тегиб, ортга қайтди.

90+1. Боржешнинг бош билан берган зарбасини Симон қайтарди…

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Кевин Ленинининг узоқдан йўллаган зарбаси Ольмога тегиб, майдонни тарк этди.

88. Зўр ҳужум ташкил этилганди, Ольмонинг марказга узатмасидан сўнг Оярсабаль дарвозага йўллади тўпни, рекошетга учраб, майдонни тарк этди тўп…

85. Родрининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.

82. Кукурельянинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўпни Возинья ушлаб олди!

75. Ферраннинг кучли зарбасидан сўнг Кабо-Верде ҳимоячилари блок билан қайтаришди.

73. Ямаль бошлаган ҳужумни Льоренте дарвозага зарба билан якунлади, дарвозабон эса ўз ўрнида!

2026-06-15 22.45.31.jpg

🔄 71. Ямаль Жаҳон чемпионатидаги дебютини ўтказмоқда!

69. Яна футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун имкон берилди.

68. Ламин Ямаль захирадан майдонга тушиши кутилмоқда!

🔄 61. Кабо-Верде бирданига учта ўзгаришни амалга оширди, кўрамиз, ўйин темпи қанчалик ўзгараркан.

58. Ляпортнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

57. Фабианнинг навбатдаги зарбасидан тўпни Возинья ушлаб олди.

Айни вақтда мазкур учрашувни бевосита стадиондан туриб ўзбекистонлик шарҳловчилар - Хайрулла Ҳамидов ҳамда Даврон Файзиев ҳам кузатиб бормоқда.

2026-06-15 22.16.27.jpg

53. Оярсабаль ё узатма бермоқчи бўлиб, адашиб зарба бериб қўйди ёки чиндан дарвозабонни алдади - нима бўлса ҳам хавфли вазият бўлди, аммо ноаниқ кетди зарба.

51. Яна Руисдан зарба, бу сафар ҳам ноаниқ кетди.

48. Фабианнинг зарбаси аниқ бўлмади.

🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.

📊 Дастлабки бўлимдан кейинги статистика:

Тўп назорати - 70% - 30%

Дарвоза томон зарбалар: 12 - 3

Аниқ зарбалар: 4 - 0

Бурчак зарбалар - 4 - 0

Узатмалар аниқлиги - 92% - 77%

Сейвлар - 0 - 4

🕘 45+4. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:0!

45+4. Оярсабальнинг бош билан берган зарбаси жуда ноаниқ бўлди.

45+2. Бурчакдан узатилган тўпни Ляпорт дарвозага йўллади, Кабо-Верде посбони қийинчилик билан жамоасини муқаррар голдан қутқарди…

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

gettyimages-2281141256-2048x2048.jpg

45. Яна Ферран! Жарима майдончаси ичидан берган зарбасини Возинья ушлаб олди!

41. Фабиан Руиснинг зарбаси осмон-у-фалакка кетди.

40. Ферран Торрес… ажойиб вазиятни кўкка совурди “Барселона” футболчиси… бўш қолган дарвоза эдия…

38. Жовани Кабралнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди.

36. Педрининг кучли зарбасини Возинья қайтарди! Зўр сейв!

35. Ливраментонинг қарийб майдон марказидан берган зарбаси кучсиз чиқди.

2026-06-15 22.12.11.jpg

📊 34. Қизиқ факт: учрашувнинг ярим соати ортда қолди, xG бўйича Испания 0,15 натижани қайд этмоқда…

29. Кукурельянинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди.

27. Кабо-Верде ниҳоят олдинга ўтди, бироқ ҳужум охирига етмай қолди.

23. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

20. Кубарсининг узоқдан берган зарбаси ўта муваффақиятсиз чиқди, ерлатиб тепилган тўп Руисга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

15. Педрининг ерлатиб берган зарбасидан сўнг тўпни Возинья ушлаб олди.

12. Педри ўнг қанотдан ҳаволатиб тўпни жарима майдончасига узатди, бироқ Оярсабаль зарба бера олмади дарвоза томон, рақиб ҳимоячилари яхши ўйнади.

5. Учрашувда айтарли вазият кўрмадик, тўп назорати гарчанд испанларда бўлса-да, африкаликлар ҳам ёмон ҳаракат қилмаяпти.

🕛 1. Ўйин бошланди!

2026-06-15 22.12.04.jpg2026-06-15 22.10.30.jpg

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни H гуруҳи 1-туридан ўрин олган Испания ва Кабо-Верде терма жамоалари ўртасидаги баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›