

ПСЖ — “Бавария” 5:4
Голлар: 17 - Харри Кейн, 24 - Хвича Кварацхелия, 33 - Жоау Невеш, 41 - Майкл Олисе, 45+5 - Усман Дембеле, 56 - Хвича Кварацхелия, 58 - Усман Дембеле, 65 - Деотшанкюль Упамекано, 68 - Луис Диас
ПСЖ: 39. Матвей Сафонов, 2. Ашраф Хакими, 5. Маркиньос, 51. Вильям Пачо, 25. Нуну Мендеш (21. Лукас Эрнандес, 84’), 87. Жоау Невеш, 33. Уоррен Заир-Эмери (8. Фабиан Руис, 64’), 17. Витинья, 14. Дезире Дуэ (29. Брэдли Баркола, 70’), 10. Усман Дембеле, 7. Хвича Кварацхелия (24. Сенни Маюлу, 84’).
Захира: 30. Люка Шевалье, 89. Ренато Марин, 4. Лукас Бералдо, 6. Илья Забарний, 19. Ли Кан Ин, 27. Дро Фернандес, 9. Гонсалу Рамуш, 49. Ибрагим Мбайе.
“Бавария”: 1. Мануэль Нойер, 44. Йосип Станишич, 2. Деотшанкюль Упамекано, 4. Жонатан Та, 19. Альфонсо Дэвис (27. Конрад Лаймер, 46’), 45. Александар Павлович (11. Николас Жексон, 90+3’), 10. Жамал Мусиала (8. Леон Горецка, 79’), 14. Луис Диас, 6. Йошуа Киммих, 17. Майкл Олисе, 9. Харри Кейн.
Захира: 26. Свен Ульрайх, 40. Йонас Урбиг, 3. Ким Мин Жэ, 21. Хироки Ито, 34. Дениз Офли, 43. Филип Павич.
Огоҳлантиришлар: 12 - Маркиньос, 77 - Фабиан Руис, 80 - Ашраф Хакими
90+5. Супер ўйин якунланди!
90+1. Кейннинг зарбаси кучсиз чиқди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
87. Маюлунинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Барчаси ўзгариб кетиши мумкин эди…
83. Олисе ўзига узатилган тўпни тўғрилаб, шеригига узатди, аммо буни ҳис қилмади Павлович.
78. “Бавария” босимни оширмоқда, ҳужумлар хавфли тус олмоқда тобора.
72. Буёғига кимнинг кайфияти кўтарилади? Париж ёки Мюнхен? Даҳшатли якун кутяпти.
71. Дўстлар, тарихий ўйинни кўряпмиз. Даҳшатли ўйин. Тўққизта гол етмиш дақиқада!

70. ГОЛ! Луис Диас ҳисобни янада қисқартирди! Гол инобатга олинди!
69. Гол бўлган ҳолат ВАРда кўрилмоқда.
68. ГОЛ! Луис Диас Кейннинг узатмасидан сўнг тўпни ўзига тўғрилаб олди ва зарба берди, гол бўлди! Бироқ бу вазиятда оффсайд бор экан…
67. Яна бир ҳужум “Бавария”дан, якуний зарба берилмади.
66. Энди босим Мюнхендан бўлмоқда. Кетма-кет жарима зарбалари амалга оширилмоқда.

65. ГОЛ! Упамекано ҳисобни қисқартирди! Киммихнинг узатмасини Деотшанкюль дарвозага буриб қўйди ва гол урди!
61. Йўқ, Париж олдинга ўтишдан тўхтамаяпти. Мюнхенликлар ҳозирча ҳеч нима қилолмаяпти.
59. “Бавария”дан қандай реакция кўрамиз энди? Жуда-жуда қизиқ…

58. ГОЛ! Дембеле! Бешинчи гол! Қарши ҳужумга ўтди ПСЖ, Дембелега тўп келди ва унинг зарбаси аниқ бўлди!
57. Яна ПСЖ олдинга ўтмоқда, Дуэнинг узатмасини дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.

56. ГОЛ! Хвичадан ажойиб гол! Ашрафнинг узатмасини Кварацхелия дарвозага йўллади ва гол урди!
54. Диаснинг узатмасини Лаймер дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.
51. Ҳаммаси жойида, ўйин давом этади.
51. Хвича “Бавраия” жарима майдончаси ичида йиқилди, ҳакам пенальти йўқ деди. Ҳолат ВАРда кўрилмоқда энди.
50. Диас ПСЖ жарима майдончаси ичида рақибларини алдашга киршииб кетди ва тўпни олдирди.
48. Мюнхенликлар фаол бошлади бўлимни.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.
Дастлабки бўлимдан кейинги статистика:
Тўп назорати - 49% - 51%
Дарвоза томон зарбалар - 9 - 3
Аниқ зарбалар - 3 - 3
Бурчак зарбалар - 2 - 1
Узатмалар аниқлиги - 89% - 87%
🕘 45+6. Биринчи бўлим якунланди.

⚽️ 45+5. ГОЛ! Дембеле пенальтидан гол урди! Кучли зарба ва гол!
45+3. Пенальти! “Бавария” дарвозаси томон!
45+2. Стоп, бир дақиқа аввал Дембеле узатган тўп Дэвиснинг қўлига текканди, ушбу ҳолат ВАРда кўрилмоқда.
45+2. Хвичанинг зарбасини Нойер қайтарди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
42. Ҳаааа дўстлар, зўр ўйин кўряпмиз. Бир бўлимда ҳозирча тўртта гол, зўр ярим финал!

⚽️ 41. ГОЛ! Олисе ҳисобни тенглаштирди! Унинг ўзи жарима майдончаси марказидан ёриб кириб кучли зарба берди ва гол урди!
37. Дуэдан навбатдаги зарба! Аммо ноаниқ бўлди.
35. Дембеле… Витинья даҳшат пас билан шеригини бирга-бир чиқариб юбориши мумкин эди, бироқ Упамекано йўл қўймади зарба берилишига!
34. Камбэк бўлди Париждан! Мюнхен, энди нима қиласан, кўрамиз.

⚽️ 33. ГОЛ! Невеш ҳисобни оширди! Бурчакдан узатилган тўпни Жоау бош билан дарвозага аниқ йўллади!
32. Энди Дуэ! Унинг зарбаси рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
32. Олисе!!! Ўнг қанотни бузиб кириб тўпни марказга узатди, палапартишликдан сўнг тўпни Сафонов ушлаб олди…
31. Нуну Мендешнинг зарбаси осмон-у-фалакка йўл олди.
28. Дуэнинг зарбаси рақиб ҳимоячиларига тегиб майдон марказига қайтди.
26. Қайтадан бошланади яна ҳаммаси, бизни олдиндан қизиқарли 70 дақиқалик кутмоқда.
25. Узр, Париж, боя реакция кўрсатмаяпти дейилгани учун. Даҳшат ўйин!

⚽️ 24. ГОЛ! Хвича ҳисобни тенглаштирди! Дуэнинг ажойиб узатмасини Кварацхелия ўзига тўғрилаб олиб зарба берди ва гол урди!
23. Дембеле… Бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, аммо ноаниқ…
21. ПСЖ гол ўтказиб юборгач реакция кўрсата олмаяпти, жуда қизиқ.
20. Яна ҳужум “Бавария”дан! Кейн Олисени зўр вазиятга чиқарди, унинг зарбаси эса дарвозага кирмай қолди. Сафоновдан сейв!

⚽️ 17. ГОЛ! Кейн пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди!
16. Зўр қарши ҳужум бўлди мюнхенликлардан, Диасга нисбатан Пачо фол ишлатди. Ҳолат ВАРда кўрилди ва пенальти қарори ўзгармади.
16. Пенальти! ПСЖ дарвозаси томон! Луис Диасга нисбатан фол ишлатилди!
16. ПСЖдан зўр ҳужум, бироқ якуний зарба аниқ бўлмади.
12. Дембеле рақиб жарима майдончасига ёриб киришга уринди, ҳимоячилар тўхтатди.
10. Темп юқори, аммо айтарли вазият кўрмадик.
2. Фаол бошланди ўйин, “Бавария” ҳужумлар ташкил этишни бошлади.
1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Европа Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 мавсуми ярим финалидан ўрин олган ПСЖ — “Бавария” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф қиламиз.



