UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бускетс "Барселона" мағлубияти ҳақида: "Бу кун келишини билардик"  14 10:39Бахтиёр Намозов: "Пляж футболида ҳам худди катта футболда бўлгани сингари ҳакамлик борасида рақобат кучли"  2 10:00Бу трансферларни барча кутмоқда ФОТО  14 09:40Дунёнинг энг қиммат дарвозабонлари  18 09:21"Насаф" Албания клуби билан дуранг ўйнади  15 09:01"Локомотив"нинг ОЧЛ-2018даги рақиби БАА Суперкубоги учун баҳс юритади  1 08:41МЮ Алексис Санчес учун жами 180 миллион фунт сарфлайди  12 08:20Самарқанд дербисида "Динамо" ғолиб бўлди  4 08:01Бу мавсум Ла лигада пенальтидан энг кўп гол ура олмаган футболчи - Месси  33 07:41«Боруссия Д» Обамеянгнинг ўрнига россиялик ҳужумчини олиб келмоқчи  7 07:20ПСЖ «Дижон»га 8та гол урди, Неймар покер қайд этди ва 2та голли пас берди   18 07:01«Барселона»нинг 29 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди  65 06:55Англия кубоги. “Челси” пенальтилар сериясида “Норвич”ни мағлуб этди  11 03:05Испания кубоги. “Барселона” охирги дақиқаларда гол ўтказди ва мағлубиятга учради   72 01:44Ва ниҳоят унга ҳам эътибор қаратишди. “Реал” Обамеянг учун 70 миллион евро тўламоқчи  22

Лиссабон сари йўл: Бугун “Реал”нинг финалдаги рақиби аниқланади Янгиликлар

Лиссабон сари йўл: Бугун “Реал”нинг финалдаги рақиби аниқланади

Лондон. “Фулхэм” дахаси. Бунинг бугунги ЕЧЛ ўйинига қандай алоқаси бор деб ўйлаяпсизми?
Гап шундаки, “Челси” ўз ўйинларини ўтказадиган “Стэмфорд Бридж” стадионида айнан “Фулхэм” даҳасида жойлашган. Бу стадионда эса Европа Чемпионлар лигасида ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги жавоб баҳси бўлиб ўтади. Унда “Челси” Мадриднинг “Атлетико” клубини қабул қилади.

Кеча Роналду, Коэнтрау ва Пепе Португалия пойтахти Лиссабонда жойлашган “Эстадио да Луж” стадионида бўладиган финалга йўлланмани қўлга киритди. Бугунги ярим финалдан кейин ҳам португалиялик инсон финалга чиқади. Бу “Челси”дан Жозе Моуриньо ёки “Атлетико” Тьягу Мендеш бўлиши мумкин.

Биринчи ўйинда қайд этилган голсиз дуранг ҳар икки жамоадан янада ҳушёрликни талаб қилиши, шубҳасиз. Чунки мезбонлар дарвозасидан гол ўтказиб юборса, бунга камида 2та тўп билан жавоб беришлари талаб этилади. Меҳмонлар шундай ҳолга тушишса, унда “Челси”нинг қаршилигини енгиш жуда қийин бўлади.

Лондонликлар АПЛда “Ливерпуль"га қарши учрашувда захира футболчиларига имконият беришди. “Атлетико” эса ла лигада чемпионлик учун курашаётгани сабабли асосий ўйинчиларга дам бермаяпти. Азар ва Это`О жароҳат сабабли дастлабки дақиқалардан майдонга тушмаслиги мумкин.

Бундай ҳолатда Азарнинг ўрнини Шюррле эгаллайди. Ҳужумчилар борасида Моуриньо Торресга ишонч билдирса керак. Терри сафга қайтиб улгурди, Чехнинг жароҳати жиддий ва Шварцер асосий таркибда ўйнайди. Португалиялик мутахассис Азарнинг дастлабки дақиқалардан ҳаракат қилиши борасида бир қарорга келиши лозим.

Эден жароҳатини даволатди, лекин ҳозирча фақат машғулотларда иштирок этди. Лэмпард ва Микель сариқ карточкалар туфайли майдонга тушмайди. Демак, бугун Моуриньо таркибдаги муаммоларни ҳал қилиши керак. Унинг вазиятдан қандай чиқиб кетишини кузатиш ҳамиша қизиқарли.

Диего Симеоне эса фақат дисквалификацияга учраган Габининг хизматидан фойдаланмайди. У таркибда кескин ўзгаришлар қилмаслиги кутилмоқда. Мадридликлар доимгидек стандарт вазиятлар ва қарши ҳужумларга эътибор қаратишади. Ўз навбатида "Челси"дан ҳам шундай ўйин кутиш мумкин. Бу беллашувда биринчи гол жуда кўп нарсани ўзгартириб юбориши табиий.

ЧЕЛСИ – АТЛЕТИКО  

Бугун. 23:45. Лондон. “Стэмфорд Бридж” стадиони.

Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия).

Тахминий таркиблар

“Челси”: Шварцер – Иванович, Кейхилл, Терри, Аспиликуэта – Давид Луис, Рамирес – Шюррле, Оскар, Виллиан – Торрес.

“Атлетико”: Куртуа – Хуанфран, Миранда, Годин, Филипе Луис – Рауль Гарсия, Тьягу, Марио Суарес, Коке – Диего Коста, Вилья.

Жароҳатланган: Чех (“Челси”).

Дисквалификация: Лэмпард, Микель – Габи

Манба. olamsport.com

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди
Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг...  438
Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..." Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..."
ЎФФ футболдан бутунлай четлатган мураббий Самвел Бабаяннинг терма...  250
Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти
Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида ташкилотга янги...  189
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг