"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди

Administrator
16 апр 2025, 20:45
Дарвозабон "Ньюкасл"га қарши ўйинда захирада қолганди.

Андре Онана "Лион"га қарши ўйинда "МЮ"нинг асосий таркибида майдонга тушади. Дарвозабон АПЛдаги "Ньюкасл" билан ўйинни ўтказиб юборган эди. Европа Лигаси 1/4 финал жавоб учрашуви эртага Францияда бўлиб ўтади. Дастлабки ўйин 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланган эди. Онанинг 25 ва 95-дақиқалардаги хатолари "Лион"нинг голларига сабаб бўлган.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим камерунлик дарвозабон инглизларнинг асосий таркибида ўйнашини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Онана Англия Премер-лигасининг 32-турида "Нюкасл"га қарши ўйинни (1:4) дам олиш учун ўтказиб юборган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Manchester Evening