UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Халқаро Чемпионлар Кубоги-2019. МЮ – "Интер" баҳсининг тақдирини ягона гол ҳал этди  1 22:27Назорат учрашуви. "Динамо" "Навбаҳор"ни мағлуб этди  8 22:20РПЛ. "Ростов" – "Спартак" учрашувнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди  19 22:10Ришарлисон ўзи таваллуд топган шаҳарга 6 тоннадан зиёд озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия қилди  7 21:45Омар Момани карикатураси: Жазоир ва Махрез Африка миллатлар кубоги ғолибига айланди  3 21:20Сарри: "Погба менга жуда ёқади"  7 21:00Карикатура: Ҳаёт сенга бошқа имкониятни тақдим этади  6 20:30Ўз жамоангизни тузинг  23 20:10Нима учун футбол ўйинлари айнан 90 дақиқа давом этади?  13 19:45Янги мавсумда "Атлетико"нинг таркиби қандай кўринишга келади?  2 19:25Де Лигт пулни танладими ёки де Йонг?  23 19:01"Вулверхемптон" - "Premier League Asian Trophy" ғолиби  4 19:00Энг қиммат машина, тепаликдаги уй ва бизнес. Роналду Туринда қандай яшаяпти?  24 18:47Гридвуднинг голи МЮга "Интер" устидан ғалабани таъминлади  5 18:27"Барселона" Японияга Месси ва Суаресларсиз йўл олди  11

Лионель Мессининг юртига саёҳат Янгиликлар

Лионель Мессининг юртига саёҳат

Месси шароити оғир стадионда футбол ўйнаган. Аввалига, унинг тўпи ҳам йўқ эди. У пластик бутилка ва пайпоқдан тўп ясаган ва футбол ўйнаган.

Рекламага суратга тушиш учун “Барселона” етакчилари ўзлари ўйнаган биринчи стадионни ёдга олдилар.  Пике Ла Масия — “Барселона” базаси ёнида машиналар турар жойи суратини ушлаб тургани, Ракитич — Мелинадаги идеал майдонда 18та гол уришга муваффақ бўлганини (ўшанда унинг жамоаси 25:0 ҳисоб билан ғалаба қозонган) эслашди. Туран Истамбул мактаби ёнидаги стадионни кўрсатган бўлса, Тер Штеген чиройли стадион, атрофида икки қаватли уйлар тасвирланган расм билан кўпчиликнинг эътиборини тортди. Фақат Мессининг қўлидаги суратда яшил рангнинг ўзи йўқ эди — Аргентина байроғи ва газонсиз стадион.

“Мен илк бор бу ерга 3 ёшимда келганман”, — дейди Лео. У 5 ёшида болалар жамоаси “Грандоли”да тўп тепишни бошлаган. Унга қадар акалари борадиган клуб машғулотларига қатнаб юрган. “Кўриб турганингиздек, майдонда битта ҳам ўт йўқ. Ҳамма жой лой, тошлар ҳам кўп эди. Маслаҳат беришни ёқтирмайман, бироқ футболни борича яхши кўришларини истардим. Ғалабани ҳам, мағлубиятни ҳам бирдек қабул қилиб, ўйиндан завқланишларини хоҳлайман.

2018 йил ноябрда журналист ва футбол юлдузлари ҳақида биограф ёзадиган Гильем Балаге Мессининг биографиясини ёзди ва унга шундай деди: “Стокда ёмғирли ва совуқ кечада ўйнаганингизни мухлислар томоша қилишган. Лекин англияликларнинг айтишига қараганда, ўшанда ЛаЛигадаги каби яхши ўйнай олмаган экансиз. Бунга нима дейсиз?”. У бунга шундай жавоб берди: “Мен Росариода қандай майдонда ўйнаганимни улар ҳали кўришмаган-да... Ҳаттоки, ўша ерда ҳам яхши ўйнай олардим”.

Месси ўз юртида унчалик машҳур эмас. Че Гевара ва Марадона унга қараганда таниқлироқ

Росарио — Парана қирғоқлари бўйида жойлашган бўлиб, катталиги бўйича Аргентина шаҳарлари орасида учинчи ўринда туради. У мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги маркази ҳисобланади. Бу шаҳарда жаҳонга машҳур инсонлар туғилган — Че Гевара ва Месси. Шаҳарга кираверишингизда “Росарио Сентраль”нинг граффитига кўзингиз тушади. “Ньюэллс Олд Бойз” мухлислари эса ер ости йўли деворларига расм чизишади. Бироқ шаҳардаги Мессини ёдга соладиган нарасалар кам.

“Росариода ҳар йўлингизда футболни ҳис қиласиз, лекин Мессини кўрмайсиз. Шаҳарда нафақат унинг расми, балки у суратга тушган рекламалар ҳам деярли йўқ”, — деб ёзади Балаге, Лионель Месси ҳақидаги биографияда. Аммо Че Гевара унга қараганда кўпроқ кўзга ташланади: унинг портрети акс этган футболка, брелок, ёдгорлик, ҳайкал ва ҳоказолар бор.

Криштианунинг Мадейрада аеропорти, Пеленинг Сантосда музейи, ҳаттоки, бадиий тўқима асосида тасвирга олинган фильм қаҳрамони — боксер Рокки Бальбоанинг Филадельфияда ҳайкали ўрнатилган. Бироқ Мессининг ўз юртида на музейи, на суратлари бор: фақат граффитлар ва 2016 йил ўрнатилган Буэнос-Айресдаги ёдгорлик. Лео термадаги фаолиятини якунламоқчи бўлиб юрган пайтларда ўша ёдгорлик ўрнатилганди.

Мессининг ота-онаси истиқомат қиладиган уйдан унча узоқ бўлмаган жойда Лео қўлида ўғли билан табассум қилган ҳолда тасвирланган. Расм ёнида эса “Лионель, шаҳринг сени кутяпти, чемпион!” ёзуви бор. Бразилия Жаҳон Чемпионатидан олдин газ станцияси деворига шундай ёзиб қўйишганди. “Лео ҳар куни шу ердан бувисининг қўлидан ушлаб, тўп тепган ҳолда машғулотларга қатнарди”, — дея ёдга олди маҳаллий аҳоли вакиллари.

Ўтган йили Лео болаликдаги севгилиси Антонелле Рокуццога уйланди. Тўйга тўёна деганларидек, футболчининг қўшни ва дўстлари болаликдаги стадион ҳамда мактаб деворларига Мессига атаб граффитлар чизишди. Лео у ерга охирги маротаба 18 ёшида — “Барселона” футбол академиясидан асосий жамоага ўтган пайти борган эди. У ерда синфдошлари, мактаб ўқувчилари ва мухлислари билан суратга тушган. Ўша пайт ҳам, ҳозир ҳам “Камп Ноу”дагидек унга эътибор қаратишмайди. Ўқитувчилар Аргентина оммавий ахборот воситаларига берган интервьюларида, Лео билан фахрланишларини айтишган. Лекин сўзлари охирида, у барибир оддий битирувчиси бўлиб қолишини таъкидлашган.

Журналист Росарио аҳолиси ва мундиаль пайти Аргентинанинг ТуС Sports каналида ишлаб маълумотлар тўплаган. Бу маълумотларни жамлаб, аргентиналиклар Росариода нима учун Мессининг культини ўрнатишмаганини 4та сабаб орқали тушунтиришга ҳаракат қилган:

Биринчидан, улар бразилияликлар каби таъсирчан эмас. Футбол ва ўйинчига бўлган муҳаббатларини қалбида сақлашади. Яъни буни қўшиқ, рақс ва плакатлар орқали намойиш этмайдилар.

Иккинчидан, шаҳарнинг кучли дербиси бор: “Росарио Сентраль” — “Ньюэллс Олд Бойз”.

Учинчидан, Лео юртига Жаҳон Чемпионати Кубогини олиб келишга муваффақ бўла олмаган. Шунингдек, Аргентина чемпионатининг бирорта ўйинларида ҳам иштирок этмайди.

Тўртинчидан, Месси ҳам, оиласи ҳам камтарин. Шунинг учун, унинг буюклиги ҳақида фаолиятини якунлаганидан сўнг гапириш маъқул деб ҳисоблашади.

Месси шароити оғир стадионда бутилка ва пайпоқдан тўп ясаб, футбол ўйнаган

Месси дунёга келишидан икки ҳафта аввал 1987 йил 24 июнь куни “Росарио” Аргентина чемпиони бўлган. Клуб ўша йили эндигина биринчи дивизионга қайтганди. Ўшанда Хорхе (Леонинг отаси) ва “Ньюэллс” мухлислари учун бундан ёмон хабар бўлмаган эди. Ўша вақтларда болалар қашшоқликда футбол ўйнашарди. Лекин бу ўйин уларга хурсандчилик улашарди. Аввалига, Мессининг тўпи ҳам йўқ эди. У пластик бутилка ва пайпоқдан тўп ясаган. Бу ҳақида унинг акалари Родриго ва Матиас айтиб берган. Акалари ўшанда “Грандоли”да тўп тепишарди.

Месси акаларининг машғулотига борарди. Тошли трибуналарда тўп ўйнарди. Бир куни мураббий Сальвадор Апарисио унинг иқтидорини пайқаб, шундай деди: “Тўғри, у жуда кичкина. Лекин у жамоамда ўйнашини истайман”. Бу фикр Леонинг онасига ёқмай, рози бўлмади. Аммо бувиси бунга қаршилик қилмади ва “Майли, биз розимиз”, — деди. Шундан сўнг, Лео жамоада тўп тепа бошлади.

“Тўп у томон биринчи марта келганида қимирлагани ҳам йўқ, — деди Апарисио. — Кейинги сафар чап оёғи билан тўпга эгалик қилиб, бутун майдон бўйлаб югурди ва ҳаммани алдаб ўтди. Мен ўша онда зарба беришини айтиб бақирдим. Аммо у жуда кичкина ва ҳаттоки, мени тушунмади ҳам. Ўша кундан бери у менинг жамоамда ўйнай бошлади”.

Месси 5 ёшда эди. У болалар жамоасининг ҳар ўйинида 5-6тадан гол урарди. У “Грандоли” стадионида 9 ёшигача ўйнади. Кейин “Ньюэллс”га ўтди. Уларнинг жамоаси кучли эди: 4 йилда 1 маротаба мағлуб бўлишарди.

Кейинчалик ўсиш гормони етишмаслиги туфайли даволаниш, салфеткадаги “Барселона” билан тузилган шартнома, Ла Масия, янги дўстлар... Пике Месси билан танишувини шундай ёдга олади: “Уни биринчи кўрганимизда, жуда кичкина эди. Аввалига у бу ерга адашиб келиб қолди, шекилли деб ўйлаганмиз”. “Камп Ноу”даги аввал ўн тўққизинчи, кейин ўнинчи рақамда ўйнади.

Месси ўйнаган биринчи стадион: газон ҳамон яхши ҳолатда эмас. Аммо Леонинг тасвири тушурилган байроқ бор

Трибуна ҳали ҳам ўзгармаган. Четроқда Апарисионинг сурати бор. Бу ёдгорлик 2008 йил Сальвадор ўлганидан кейин илиб қўйилган экан. Стадион биносига кираверишда Месси ва клуб логотипи тушурилган сурат бор: “Грандоли” — буюк инсоннинг ватани”. Жамоанинг бир қанча муаммолари бор. Лекин клуб президенти Давид Тревес улар қийин аҳволда экани, фақат машғулот учун берилган пул, Месси ҳамда унинг ота-онаси бераётган маблағ билан кун кўришаётганини яширмади.

Россия Жаҳон Чемпионатидан аввал ёш футболчи-болалар “Грандоли” формасида Аргентина термаси кўмаги билан видео суратга олишди: ўша майдон, чироқлар ёруғи остида. Клуб тарбияланувчилари терма жамоа ўйинчиларига маслаҳатлар бериб, шундай дейишди: “Тинчланинг, ҳавотирланманг. Агар ғалаба қозонолмасангиз ҳам, бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Биз доим сиз билан!”.

Видео сўнгида юрт байроғи, Мессининг сурати тушурилган баннерни олдиларига қўйишди. Кейин Аргентина термасини яхши кўришларини айтиб, қарсак чалишди. Видео охирида эса мамлакат мадҳиясини жўр бўлиб куйлашди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг