Лионель Месси: "Облак дунёнинг энг яхши дарвозабонлари рўйхатида. Унга қарши ўйинлар - ҳаяжонли"

Alisher
25 дек 2020, 10:15
"Барселона" форварди Лионель Месси "Атлетико" дарвозабони Ян Облак ҳақида гапирди.

"Унга қарши ўйнаш ажойиб. У дунёнинг энг зўрларидан, унга қадар ўйнаш эса доимо яхши. 

Бу сизни қўшимча равишда гол уришга илҳомлантиради ва у ҳар бир ўйинда бу қанчалик қийин эканлигини кўрсатиб беради.

Уни майдондан ташқарида қарши олиш жуда ёқимли, аммо ўйин давомида бу кўпроқ ҳаяжонли бўлади", - дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Ян бундан олдинроқ Месси унинг дарвозасига жуда ҳам кўп гол урганини ва уни дунёнинг энг кучли футболчиси деб ҳисоблашини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports