Лионель Месси: «Неймар «Барселона»га фойда келтиради»

Narzulla Saydullayev
17 июл 2013
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг клубга ўтиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Неймарнинг «Барселона»га ўтиши кўп нарса беради. У жамоага кўп фойда келтиради.

Неймар рақиб ҳимоячилари билан курашда жуда кучли ўйин намойиш этади ва ҳужумларда бизга ёрдам беради.

Умид қиламанки, Неймар билан бир-биримизни тушуна оламиз. Унинг клубга мослашиши борасида муаммо чиқади деб ўйламайман», – дейди Месси.

«Барселона» Неймар учун 57 миллион евро тўлаганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru