"Лион" клуби "Севилья"нинг ҳужумчи Мариано Диас борасидаги таклифини рад этди.
Бу ҳақда "L`Equipe" нашри хабар берди. Келтирилишича, клублар ўйинчининг нархи борасида келиша олишмаган. Шунга қарамай, "Севилья" лионликларнинг бошқа бир ўйинчиси Максвел Корнега бўлган қизиқишни сақлаб туришибди.