"Лион" "Челси" форвардини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
31 дек 2020
"Челси" форварди Оливье Жиру Франция чемпионатига қайтиши мумкин.

34 ёшли франциялик футболчига "Лион" даъвогарлик қилмоқда. У "Барселона"га кетиши мумкин бўлган Мемфис Депайга ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

Клуб Жиру учун 8 миллион евро тўлашга тайёр. Футболчига шунингдек "Интер" клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Оливье жорий мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports