Лингард "Вест Хэм"га ўтишни истамади

Mirjalol Normatov
4 сен 2021, 01:23
"Вест Хэм" ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Манчестер Юнайтед" футболчиси Жесси Лингардни таркибга қўшиб олиш борасида ишларни олиб борди.

"90min.com" хабарига кўра, Лондон клуби 28 ёшли футболчини сотиб олишни истаган, манкунианликлар раҳбарияти ҳам бунга қарши бўлмаган. Футболчининг ўзи "Манчестер Юнайтед"да қолишни маъқул топган.

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Лингард "Вест Хэм" таркибида ижарада ўтказди ва 16 ўйинда 9 гол ва 5 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: 90min.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›