

"Кўплаб турнирларда иштирок этамиз ва "Манчестер Юнайтед" ҳар доим совринлар учун овга чиқади. Бизда қандайдир совринларни ютиш борасида вазифа қўйилмаган.
Айни дамда 4 турнирда иштирок этяпмиз ва уларда ғалабага эришишни истаймиз. Бу асосий мақсад", - деди Лингард.
"Манчестер Юнайтед" айни дамда Европа лигаси плей-офф босқичига чиққан бўлса, АПЛда 8-ўринда кетмоқда. Англия Лига Кубоги ва Кубогида эса кураш давом этмоқда.



