UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  9 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  3 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  11 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  16

“Limonta Sport” компанияси ОФК дастури асосида Андижон ва Қўқонда мини-футбол майдонлари барпо этмоқда Янгиликлар

“Limonta Sport” компанияси ОФК дастури асосида Андижон ва Қўқонда мини-футбол майдонлари барпо этмоқда

2017 йилнинг сўнгида Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашув ўтказган эди.

Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган ҳамда ОФК томонидан Ўзбекистонда болалар учун мўлжалланган сунъий қопламали мини-футбол майдончалари барпо этилиш учун маблағ ажратилишига келишилган эди.

Ушбу келишувга асосан Осиё футбол конфедерацияси томонидан бир қатор қурилиш компаниялари ўртасида махсус тендер ўтказилди. Тендерда спорт иншоотларини барпо қилиш бўйича катта тажрибага эга бўлган Италиянинг “Limonta Sport” компанияси ғолиб чиқди.

“Limonta Sport” компанияси мутахассислари юртимизга ташриф буюриб, Андижон ва Қўқон шаҳрида қурилиш ишларини бошлаб юбордилар. Тез орада Фарғона водийси болалар футболи учун мўлжалланган 2та ажойиб футбол майдончасига эга бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика