UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  0 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   1 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  2 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  6 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  8 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  6 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  20 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  2 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  6

Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда Янгиликлар

Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда

Лиганинг стадионлар бўйича ишчи гуруҳи МТРК мутахассиси билан биргаликда Нукус шаҳридаги "Турон" стадионида бўлиб, таъмирлаш жараёнини ўрганди.

Ҳозирда Турон стадиони тўлиқ янгиланиш жараёнида бўлиб, қурилиш босқичида трансляция стандартлари ва техник талабларнинг инобатга олиниши келгусида муҳим аҳамият касб этади. 


Стадионни ўрганиш давомида транслясия бўйича қатор муҳим жиҳатлар келишиб олинди:

• асосий ва офсайд камера платформалари ҳамда майдон атрофидаги камералар жойлашуви нуқталари, уларни кабеллаштириш ва жиҳозлаш масалаларида ўзгаришлар амалга оширилади;

• марказлашган ВАР тизими учун алоҳида зона ва унинг техник таъминоти масаласи режага киритилади;

• ВАР ва кўчма телевзион станциянинг жойлашуви, уларнинг узлуксиз ишлаши учун зарур интернет ва электр таъминоти масаласи жорий қилинади.


Турон стадионида барча камера платформаларини кабеллаштириш ва уланишларни ягона Patchroom'да марказлаштириш тизимини жорий этиш Лиганинг асосий талабларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимиздаги кўплаб стадионлар бунёд этилаётганда мазкур масала инобатга олинмаган бўлиб, ушбу ҳолат транслясиялар сифатига бевосита таъсир кўрсатиб келади.  

Реконструкция қилинаётган стадиони 12 000 томошабинга мўлжалланган бўлиб, томошабинлар учун ёпиқ томга эга замонавий иншоотга айлантирилмоқда. Стадион ФИФА стандартларига жавоб берадиган сўнгги турдаги сунъий чим, замонавий ёритиш тизими билан жиҳозланади ва келгусида Суперлига учрашувларини қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Арал клуби Суперлига йўлланмасини қўлга киритса, стадион 2026 йил баҳорида тўлиқ фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг ишга тушиши 2026 йилги мавсумда амалга оширилиши белгиланган.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика