Лига 1. “Марсель” ғалабага эришиб, ПСЖ билан орадаги фарқни қисқартирди

30 ноя 2019, 07:49
Франция чемпионати 15-тури доирасида илк ўйин Марсель шаҳрида бўлиб ўтди.

Унда мезбон “Марсель” “Брест”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу ғалабадан сўнг марселликлар очколари сонини 28 тага етказиб, 1-ўриндаги ПСЖ билан фарқни 5 очкогача қисқартириб олди. “Брест” эса 18 очкоси билан 14-ўриндан жой олиб турибди.

“Марсель”—“Брест” 2:1

Голлар: 1:0 – 56 Сарр, 1:1 – 88 Кардона, 2:1 – 89 Радонич.

Марсель – Манданда, Сакаи, Камара, Чалета-Цар, Амави, Ронжье, Стротман, Сансон, Сарр (Радонич, 74), Бенедетто (Лопес, 80), Пайет (Жермен, 88).

Брест – Ларсоннер, Фоссурье, Кастеллетто, Бен, Перро, Диалло, Ласн (Менди, 73), Белькебла (Баттоккио, 64), Отре (Грансир, 69), Шарбонье, Кардона.

Огоҳлантиришлар: Диалло (20), Менди (90).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›