"Лейпциг" Элмаснинг трансферини эълон қилди

Narzulla Saydullayev
27 дек 2023
"Наполи" ярим ҳимоячиси Элиф Элмас "Лейпциг"га ўтди.

Бу ҳақда немис клуби расмий сайти хабар берди. Олдинроқ, трансфернинг 25 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинган эди.

24 ёшли македониялик 2027/28 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. У янги клубига 1 январь куни бориб қўшилади.

Элмас 2019 йилнинг ёзидан бери "Наполи"да ўйнаётганди. У неаполликлар таркибида 189та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 11та ассист қайд этган. Transfermarkt портали ўйинчини 24 миллион еврога баҳоламоқда.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: rbleipzig.com