

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Олтин тўп" борасида гапирар экан, барчаси майдондаги ҳаракатларга қараб баҳоланиши ва сиёсий қарорлар вазиятни ҳал қилиб қўймаслигига умид қилмоқда.
"Тушунаман, клуб ёки термадаги ҳар бир ўйин мени ушбу рўйхатда юқорига кўтаради. Охирги икки йилда жуда кўп совринлар ютдим. Шу сабаб, "Олтин тўп" ҳақида ҳам ўйласам бўлади.
Овоз бериш жараёнида сиёсат аралашмаслигига ва фақат майдондаги ҳаракатлар учун баҳо берилишига умид қиламан", -дейди Роберт Левандовски.



