

“Месси – барча даврларнинг энг яхши ўйинчиси? Профессионал футболчи бўлганимдан бери Месси ва Роналду бошқалардан бир бош устун ҳисобланади. Улар ўртасида доимо дуэль бўлган. Ҳаммаси қайси тоифадаги ўйинчини афзал кўришингизга боғлиқ. Криштиану Роналдунинг меҳнатини хурмат қиламан. Месси учун эса бари осондек туюлади. Фикримча, Криштиану муваффақиятга эришиш учун кўпроқ тер тўкишига тўғри келган”, дейди польшалик ҳужумчи.



