Левандовски Герд Мюллернинг натижасини такрорлади

Eldor Akmurzayev
20 мар 2022
Германия чемпионати 27-турида “Бавария” ўз майдонида “Унион Берлин”ни йирик (4:0) ҳисобда таслим этди.

Мезбонлар форварди Роберт Левандовски учрашувда дублга эришиб, жорий мусобақадаги голлари сонини 31 тага етказиб олди. Полшалик Бундеслигада беш мавсум давомида 30+ тўп киритиб, Герд Мюллернинг натижасини такрорлади.

Шунингдек, бир мавсум давомида 30 ва ундан ортиқ гол уриш яна беш футболчига насиб этган ҳамда улар буни фақатгина бир марта қайд этишган: Пьер-Эмерик Обамеянг, Дитер Мюллер, Юпп Хайнкес, Лотар Эммерих ва Уве Зеелер.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: OptaFranz