"Лестер" ва "Вест Хэм" 19 ёшли ҳимоячи учун курашмоқда

Alisher
25 сен 2020, 13:25
"Сент-Этьен" ҳимоячиси Уэсли Фофана фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

19 ёшли франциялик футболчини "Лестер" ва "Вест Хэм" клублари харид қилишни хоҳлашмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

"Сент-Этьен" Фофана учун бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 40 миллион евро талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фофана "Сент-Этьен" тарбияланувчиси ҳисобланади, у 2019 йилдан бери бош жамоада ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›