"Лестер" Маҳрезнинг ўрнига футболчи топди

Mirjalol Normatov
22 июл 2018
"Лестер" "Манчестер Сити"га ўтиб кетган ярим ҳимоячи Риёд Маҳрезнинг ўрнига бошқа футболчи топиб қўйди.

"Тулкилар" "Эвертон" вингери Янник Боласини ўз сафига қўшиб олиш борасидаги ишларни бошлаб юборган. Яқиндагина жароҳатдан сафга қайтган футболчи 20 млн еврога баҳоланмоқда.

"Эвертон" бош мураббийи Марку Силва янги мавсумда уни асосий таркибда ўйнатмоқчи эмас. Шу боисдан футболчининг трансфери амалга ошиши эҳтимоли катта.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror