"Лестер" "Динамо Киев" футболчисига қизиқмоқда

Aziz Tukhtamuradov
31 дек 2015, 21:50
ESPN нашрининг хабар қилишича, "Лестер" "Динамо Киев" футболчиси Александар Драговичга қизиқиш билдирмоқда.

Клуб раҳбарияти бу борада киевликлар раҳбарияти билан музокараларни бошлаб юбордилар. Бироқ, ЕЧЛнинг 1/8 финалига чиққан украиналиклар ўз етакчиларини сотмоқчи эмаслар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эса футболчига "Интер" томонидан қизиқиш билдирилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ESPN