"Лестер" "Челси" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олди

Sherzod Nurmatov
8 июл 2024, 12:37
АПЛга қайтган жамоа кучайишда давом этмоқда.

"Лестер" Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Майкл Голдинг билан шартнома имзолади, деб хабар берди "тулкилар" матбуот хизмати.



Хабарда айтилишича, "Лестер" 18 ёшли Голдинг билан 4 мавсумлик шартнома имзолаган. Трансфер суммаси 5,9 миллион еврони ташкил қилган.

Майкл Голдинг 2023/24 йилги мавсум "Челси" сафида 26 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: lcfc.com