

"Бернд Лено "Ворскла" билан баҳсда иштирок этади. Унга ўйин амалиёти керак. У Европа лигасидаги барча ўйинларда дарвозамизни қўриқлаши аниқ эмас, чунки ҳар бир ўйиндан олдин қарорни мен қабул қиламан.
Чемпионат бошланиши олдидан Ленога дарвозабонлар билан боғлиқ ҳолат ҳақида айтиб берган эдим. Ҳозирча Чех хафсаламни пир қилгани йўқ. У яхши ўйнаяпти ва жамоага фойда келтирмоқда. Бу Ленога ҳалақит қилмайди, у машғулотларда яхши ишламоқда ва ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланишга тайёр" - дейди Эмери.
"Арсенал" - "Ворскла" учрашуви 21 сентябрга ўтар кечаси 00:00да бошланади.



