Лэмпард жамоаси иродали ғалабага эришди
04 авг 09:46
Янгиликлар


Лэмпард жамоаси иродали ғалабага эришди
Рединг шаҳридаги “Мадейски” стадионида кечган беллашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришишди.
“Дерби”нинг янги устози Фрэнк Лэмпард учун бу мураббийлик фаолиятидаги илк ғалаба бўлди.
Учрашув давомида 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришига қарамай якунда “Дерби Каунти” футболчилари иккита гол уриб, иродали ғалабага эришишди.
Эслатиб ўтамиз, Лэмпард 2018 йилнинг 31 майидан бошлаб “Дерби”да бош мураббийлик вазифасига киришди. 40 ёшли мутахассис жамоа билан уч йиллик шартномага имзо чеккан.
Рединг Йон Бодварссон - 52' |
Чемпионшип . 1-тур 04/08/2018, 01:00 2
:
1
Тугади
|
Дерби Коунти Mason Mount - 60', Том Лоуренс - 90' |
Стадион: Madejski Stadium, 16923 томошабин
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар