

"Агарда учрашувда 76 фоиз вақт давомида тўпни ўзимизда ушлаб туриб, ғалаба қозонишни истасак, бизга майдондаги жангчилар керак. Айни дамда бизда ундай эмас", - деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Лэмпард келганидан кейин "Челси" барча турнирларда 8 ўйин ўтказиб, шуларнинг фақатгина биттасида ғалабага эришди. Жамоа мавсум якунига қадар "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" каби жамоаларга қарши ўйнайди.



