UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50Расман: "Милан" ўз сафига икки футболчини қўшиб олди  1 15:49"Реал" 300 миллион евролик трансфер тайёрламоқда  2 15:44Кеча стадионга киролмаган "Зенит" мухлислари антиқа услубда жамоани қўллаб-қувватлашди  0 15:42Мессининг акаси 2,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди  1 15:07"ChaCha Мустақиллик Кубоги". Тўртинчи кунги ўйинлар (ВИДЕО)  0 14:52"Бордо" устози Пойет клуб раҳбариятини танқид қилгани учун ишдан четлатилди  3 14:35ОФК УЕФАдан ақлли. Нега?  5 14:25"Ницца" Балотелли ўрнига ҳужумчи топди  2 14:18"Барселона"нинг ҳозирги юлдузлари ретро-формаларда (+ФОТО)  6 14:15Про-лига: 22-тур учрашувларига масъуллар тайинланди  2 14:08"ChaCha Мустақиллик кубоги"-2018. 2007 йилда туғилган футболчилар бугун ярим финалда ўйнайдилар  2 14:02"Атлетико" раҳбарияти УЕФА Суперкубогидаги ғалаба учун футболчиларга узук совға қилди (+ФОТО)  6 13:27"Ювентус" Маркизио кетиши ҳақида эълон қилди  8 13:26Купер Гадоев ва Турсуновни терма жамоага чақирди  72 13:26"ChaCha Мустақиллик кубоги"-2018. Ярим финалчилар маълум  1

ЛегионерУз. Якшанба Ҳайдаров учун аталди. Амирликларда бугун ўзбек дербиси бор, аммо Сергеев ўйнамаслиги мумкин Янгиликлар

ЛегионерУз. Якшанба Ҳайдаров учун аталди. Амирликларда бугун ўзбек дербиси бор, аммо Сергеев ўйнамаслиги мумкин

Амирлик чемпионатида тўрт нафар ўзбекистонлик футболчи бор. Катта эҳтимол билан уларнинг сони 1 тага қисқариши мумкин. Бу ҳақда бироз кейинроқ.

Кеча — 21 январь куни БАА олий дивизионида 13-тур беллашувлари старт олди ва у Азиз Ҳайдаров тўп сураётган “Ажман” учун омад келтирди. Кетма-кет тўрт турдан буён рақибларини мағлуб эта олмаётган ва шуларнинг 3 тасида имкониятни бой берган “Ажман” сўнгги бор 7 декабрь куни зафар қучганди. Орадан чамаси 1,5 ой вақт ўтиб, “Шабаб Ал-Аҳли” клуби таслим қилинди — 2:1.

Аль-Ахли

Исмаил Аль-Хаммади - 80'

Лига Арабского залива . 13-тур

21/01/2018, 19:45

2
:
1
Тугади

Айман

Модибо Майга - 14', Mohammed Hilal Khalifa - 40'

45'
90'
46'  Saoud Abdulrazaq (Saeed Jassim Saleh)
68'  Waleed Ambar (Chang-Jin Moon)
80'  Исмаил Аль-Хаммади
86'  Исмаил Аль-Хаммади (Rashid Hassan)
14'  Модибо Майга
14'  Азизбек Хайдаров
26'  Абдулла Малаллах Аль-Шамали
40'  Mohammed Hilal Khalifa
46'  Mohammed Ali Shaker (Mohammed Sebil)
51'  Hamad Khalid Ali
77'  Азизбек Хайдаров
81'  Mohammed Hilal Khalifa (Mohammed Ahmed)
82'  Модибо Майга
85'  Mohammed Ahmed
90'  Азизбек Хайдаров (Jasem Ali Mohamed Faqer)

“Ажман” 32 ёшли Ҳайдаров билан шартнома тузиб, янглишмаган бўлиб чиқяпти. Лига дебютанти сафида 12 та ўйинда майдонга тушган Ҳайдаров ҳозиргача жамоаси учун 1 та гол урди ва 4 та голли пас берди. Кечаги ўйинда айнан Ҳайдаровнинг пасидан сўнг ҳисоб очилгани эътиборга молик.

Қайд этиш керак, “Шабаб Ал-Аҳли”га қарши 1-давра ўйини муваффақиятсиз ўтиб, “Ажман” ўз уйида енгилганди — 1:3. Ўша Беллашув Ҳайдаровнинг 22-дақиқадаги сариқ карточкаси билан ёдда қолди. Орадан 4 ой ўтиб, “Ажман” мағлубият ўчини олди. Фақатгина чемпионат таснифида олиб қаралса, мисрлик Айман Ар-Радамий бошқараётган клуб беш турдан буён мағлуб бўлмаяпти: 3 та дуранг ва 2 та ғалаба.

Бугун оқшомда ўзбек дербиси бўлиб ўтади. Унда Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган “Шаржа” клуби Игорь Сергеевнинг “Ал-Дафра”сини қабул қилади. Ҳар икки футболчи янги клуби билан 1 тадан ўйинда иштирок этиб улгурди ва 90 дақиқадан ҳаракат қилди. Бироқ бугун Игорь Сергеев катта эҳтимол билан жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин. Ҳужумчининг айтишича, унда кичик жароҳат бор. Кейинги турга қадар Игорь тикланиб олишга ҳаракат қилади.

Отабек Шукуров эса бўлажак ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпти. Унинг хориждаги янги ҳаётига кўмак бериш учун Амирликларга бирга жўнаб кетган ўзбекистонлик Бобур Миразизов “Шаржа” бош мураббийи Абдулазиз Муҳаммадга қанчалар ўхшаб кетишини қуйидаги суратлардан ҳам билиб олиш мумкин. Хуллас, Шукуровда зерикиш умуман йўқ.

Отабекнинг “Шаржа” сафига қўшилиши анча омадли чиққани маълум. Аввалига жамоа кучли тўртликда бораётган “Ан-Наср” устидан сафарда зафар қучди. Кейин эса President Cup доирасида Ҳайдаров тўп сурадиган “Ажман”ни таслим қилди — 2:0. Бу анъана бугун ҳам давом этадими ёки йўқ — кузатамиз.

Маълумот учун, шаржаликлар 1-давра ўйинида “Ал-Дафра” майдонида 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Агар бугун “Шаржа” зафар қучса, очколар сони бўйича “Ажман” билан тенглашиб олади. Сергеев жамоасининг қўли баланд келса, улар турнир жадвалида хавфли зонадан чиқиб олади.

Сардор Рашидов тўп сураётган “Ал-Жазира” 13-турни 24 январь куни “Дибба Ал-Фужайра” клубига қарши ўтказади. Футболчининг Амирликларни тарк этиши мумкинлиги ҳақида норасмий маълумотлар бор. Аммо ҳозирча Сардор буни тасдиқлашни истамади.

Рашидов ҳақида айтиш мумкин бўлгани, у Instagram саҳифасига verified кўринишига келтирди. Яъни, айнан ўзига тегишли саҳифани расман тасдиқлаб олди.

“Агар Instagram’га кириб, Сардор Рашидов деб ёзсангиз, 20 га яқин аккаунт чиқиб келади. Шунинг учун ҳам ўз саҳифамни тасдиқлатиб олдим. Энди шубҳаларга ўрин қолмайди. Бу борада испаниялик дўстларим ёрдам берди”, — деб таъкидлади Рашидов. Бизнингча, Рашидов бундай белгига эътибор қаратган ўзбекистонлик илк футболчи бўлди. 

Амирлик чемпионатининг турнир жадвалида “Ал-Дафра”га эътибор қаратиш мумкин. Сергеев жамоаси сўнгги ўриндан юқорига кўтарила оладими ёки йўқ — асосий масала шу. Қолганлар эса бир-бирига анча яқин жойлашган.

Championat.asia статистикаси

Муаллиф : Diyor Imomxo‘jayev
Рейтинг: +16   

Фикрлар

+4   
22 янв 12:53:44
Ajax Amsterdam
Igor intilishda davom et.
Saytda fikr bildirayotganlarning juda ko'pchiligi ideal insonlar,xayotda umuman qoqilmaydilar xato qilmaydilar.
Sen Paxtakor va turli yoshdagi milliy terma jamoalarimiz uchun urgan 100 ga yaqin goling ular uchun xech narsa emas.
Sen ulardek bo'la olmasliging mumkin lekin ishlashda,intilishda to'xtama.
+4   
22 янв 12:14:02
M S N
Рашидов Кайфингни Сур Айшингни Сур .
+3   
22 янв 16:09:36
Shoxzamon westminister
Rashidov san sekn ketuvur xudoga sshukur sani ornini bemalol to'ldira oladigan fudbolchilar ciqib yotbdi Masalan Yaxshiboyev .Bu fudbolchini individualni, Psixalagiceski tayyorlashsa sani kutbam otrmimza termada
+1   
22 янв 13:08:32
P.f.c. Metallurg
Bizningcha, Rashidov bunday belgiga etibor qaratgan o'zbekistonlik ilk futbolchi bo'ldi. Denisovda bunaqa belgi davnodan bor Imomhojayev
   
22 янв 22:29:49
___Realona___
Diyor Imamkhodjaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сизга Сўғдиёна 3 сўм берса, Дафра эса 35 сўм. Шунда ҳам қолармидиз?
Ha desam baribir ishonmaysiz.
   
22 янв 22:28:44
Diyor Imamkhodjaev
___Realona___ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nima demoqchi bulepdi Diyor.Dafraga ketganidan kura Sogdiyona maqul emasmidi
Сизга Сўғдиёна 3 сўм берса, Дафра эса 35 сўм. Шунда ҳам қолармидиз?
   
22 янв 22:28:06
Diyor Imamkhodjaev
P.f.c. Metallurg фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bizningcha, Rashidov bunday belgiga etibor qaratgan o'zbekistonlik ilk futbolchi bo'ldi. Denisovda bunaqa belgi davnodan bor Imomhojayev
Сизга Инстаграм ва Телеграм фарқини тушунтириш шарт бўлмаса керак деб умид қиламан
   
22 янв 21:23:43
Habibulloh
Ajax Amsterdam фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Igor intilishda davom et. Saytda fikr bildirayotganlarning juda ko'pchiligi ideal insonlar,xayotda umuman qoqilmaydilar xato qilmaydilar. Sen Paxtakor va turli yoshdagi milliy terma jamoalarimiz uchun urgan 100 ga yaqin goling ular uchun xech narsa emas. Sen ulardek bo'la olmasliging mumkin lekin ishlashda,intilishda to'xtama.
O'ta kuchli izoh.
   
22 янв 16:10:32
Shoxzamon westminister
Shoxzamon westminister фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
tori lekn
buyam bir intrigani owiriw sayti
   
22 янв 16:10:12
Shoxzamon westminister
P.f.c. Metallurg фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bizningcha, Rashidov bunday belgiga etibor qaratgan o'zbekistonlik ilk futbolchi bo'ldi. Denisovda bunaqa belgi davnodan bor Imomhojayev
tori lekn
   
22 янв 13:40:56
Islam Narbaev
Бу ал жазиррахам терма жамоа собик мурабийи самвел бабаянхам шу талантни нобуд килишди сардор энг керагли вингер эди
   
22 янв 13:14:51
Red
Игорь учун хурсандман
   
22 янв 12:48:31
mr.chartak
Sarlavxani qara
   
22 янв 12:13:26
<< Dream _ Team >>
Hamma qõlidan keladigan iwni qlsada Igorga kim qõyibdi futbol õynawni . Õz yurtingga foydang tegmadi bowqalar qanca pul bersayam boring wu sen Stolbani
   
22 янв 12:11:58
___Realona___
Nima demoqchi bulepdi Diyor.Dafraga ketganidan kura Sogdiyona maqul emasmidi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди! Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди!
Осиё ўйинларининг 2-туридан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон учрашуви...  277
"Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди "Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди
Ҳозиргина УЕФА суперкубоги доирасида "Реал" -...  105
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон муддатдан аввал гуруҳда биринчи бўлди Осиё ўйинлари. Ўзбекистон муддатдан аввал гуруҳда биринчи бўлди
Индонезиядаги Осиё ўйинларининг футбол мусобақаси давом этмоқда.  78
ПРО-лига. "A" гуруҳи. 21-тур. “Андижон” – “Хоразм” 6:1 ва бошқа натижалар ПРО-лига. "A" гуруҳи. 21-тур. “Андижон” – “Хоразм” 6:1 ва бошқа натижалар
Айни дамда ПРО-лиганинг "A" гуруҳида 21-тур баҳслари...  68
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг