UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  8 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  31 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0

ЛегионерУз. Сергеев жамоаси 2 та, Ҳайдаров жамоаси 7 та гол фарқи билан мағлуб бўлди Янгиликлар

ЛегионерУз. Сергеев жамоаси 2 та, Ҳайдаров жамоаси 7 та гол фарқи билан мағлуб бўлди

Амирлик чемпионатида тўп сураётган уч ўзбекистонлик учун 15-тур беллашувлари ўта омадсиз келди. Чунки уларнинг барчаси мағлубият аламини тотиб кўрди.

Бир кун аввал Отабек Шукуров тўп сурадиган “Шаржа” бемалол ютиши мумкин бўлган ўйинини бой берган бўлса, кеча Игорь Сергеевнинг “Ал-Дафра”си Сардор Рашидовнинг эндиликдаги собиқ клуби “Ал-Жазира”дан таслим бўлди. Жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган Игорь Сергеев ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Бироқ унга БАА чемпионати гол уриш ҳозиргача насиб қилаётгани йўқ. Кўринишидан, Сергеев келажаги ҳақида қайғуриб, ўзи чин маънода борини берадиган клуб топиши керак. 

Аль-Джазира

Yaser Al Juneibi - 73', Romarinho - 75', Аль-Хаджери Ахмад Мабхут - 83'

Лига Арабского залива . 15-тур

03/02/2018, 20:00

1
:
3
Тугади

Аль-Дхафра

Саид Салем Аль-Кутайри - 85'

45'
90'
45'  Аль-Хаджери Ахмад Мабхут
56'  Khalifa Al Hammadi (Harib Al Saadi)
73'  Yaser Al Juneibi
75'  Romarinho
77'  Ahmed Al Hashmi (Zayed Alameri)
81'  Mohamed Al Attas (Мохаммед Аль-Шеммари)
83'  Аль-Хаджери Ахмад Мабхут
87'  Мбарак Буссуфа
65'  Аилтон (Abdullah Alseiari)
66'  Khalid Butti
77'  Yaser Al Juneibi (Саид Салем Аль-Кутайри)
85'  Саид Салем Аль-Кутайри
85'  Fernando Viana (Ali Ibrahim)
85'  Abdullah Alseiari

Азиз Ҳайдаров жамоадошлари учун айниқса 15-тур оғир келди ва улар мавсумдаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди. Юлдузларга тўла “Ал-Айн”га қарши ўйинда “Ажман” футболчилари жавобсиз 7 та гол ўтказиб юборди.

Аль-Аин

Hussein El Shahat - 8', Маркус Берг - 14', Hussein El Shahat - 25', Кайо - 30', Rayan Yaslam Al Jaberi - 51', Ахмад Халил - 77', Hussein El Shahat - 82'

Лига Арабского залива . 15-тур

03/02/2018, 17:20

0
:
7
Тугади

Айман

45'
90'
8'  Hussein El Shahat
8'  Кайо
14'  Маркус Берг
14'  Кайо
25'  Hussein El Shahat
25'  Rayan Yaslam Al Jaberi
30'  Кайо
46'  Бандар Мохаммед (Али Ахмад Гариб)
51'  Rayan Yaslam Al Jaberi
51'  Hussein El Shahat
65'  Ахмед Барман (Ахмад Халил)
73'  Кайо (Ибрахим Диаки)
77'  Ахмад Халил
77'  Hussein El Shahat
82'  Hussein El Shahat
82'  Ибрахим Диаки
85'  Мохаммед Абдульрахман
28'  Mohammed Hilal Khalifa (Mohammad bin Yousuf Bin Yousuf)
59'  Mohammad bin Yousuf Bin Yousuf
74'  Hassan Zahran
82'  Mohammad Yaqoob Abass (Saoud Saeed)
86'  Перейра де Мелло Адеилсон (Rashid Malullah)

“Рақиб тезкор гол урди ва ўйиннинг боришини ўзгартириб юборди. Бир нарса дейиш қийин, чунки футболчилар ўта жиддий хатоларга йўл қўйди ҳам деб бўлмайди. “Ал-Айн” сафида индивидуал маҳорати эвазига ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчилар кўп эди. Бизга қарши ўйинда уларнинг барчаси юқори савияда тўп суришга эришди, яъни, ўйини чиқди ҳаммасини. “Ал-Айн” шу вақтгача 15 та имкониятдан 2—3 та гол уриб келган бўлса, бизга қарши ўйинда 10 та имкониятдан 7 марта фойдаланди”, — деди Ҳайдаров.

Биз биламизки, араб жамоалари муваффақиятсизликка асосан легионер футболчиларни айбдор сифатида кўрсатади. Дебютант “Ажман” сафида Ҳайдаровдан ташқари 3 нафар бразилиялик ва бир нафардан Мали ҳамда Буркина-Фасодан футболчилар бор. “Аш-Шабаб”дан олиб келинган Ҳайдаровнинг нафақат “Ажман” сафида, балки бутун Амирлик чемпионатида обрўси баланд экани кўпчиликка маълум. У бежизга 7 йилдан буён мунтазам асосий таркиб футболчиси бўлиб келмаяпти. Арабларнинг “Ҳайдарўўв” деб, уни ҳурмат билан тилга олишларини Амирликлардаги қолган ўзбекистонликлар ҳам кўп бор тасдиқлайди.

“Ўйинда ҳеч қандай хатога йўл қўйганим йўқ, 3 та голли пас бердим деб ўйлагандим, аммо жамоадошларим ура олишмади. Шу жамоа сафида эканманми, демак, барчамиз бирдек айбдормиз. Ўйин тугаганидан кейин бир жойда туриб қолдим. “Ал-Айн”да дўстларим кўп, улар келиб ўраб олишди, кайфиятимни кўтармоқчи бўлишди. Аммо 7 та гол фарқи бу барибир оғир. Ечиниш хонасига клуб раҳбарияти кириб келиб, қолган футболчилар олдида менинг кайфиятимни кўтаришга уринишди, айбим йўқлигини, бугун бор кучим билан ўйнаганимни тан олиб чиқиб кетишди.

Биласизми, “Ал-Айн” БААнинг йирик жамоаси, “Ажман” эса тескариси. Кечаги ўйинда мана шу фарқ яққол кўриниб қолди. “Ал-Айн” стадионида ўзингиз соғинган катта футбол ҳавосини ҳис қиласиз ва 100 эмас, 200 фоиз куч билан ўйнамоқчи бўласиз. Бир тарафдан алам қилди, 5 та гол фарқи билан ютқазиб турибмиз, югуриб юрибман прессинг қиламан деб, аммо шу куни руҳан енгилиб қўйди жамоа. Футболчиларни танимай қолдим, бақирдим, яхши гапирдим, бош эгмасликка ундамоқчи бўлдим. Ўйиндан аввал маҳаллий ОАВ “Ал-Айн”ни роса қиздирганди, “Ажман” бугун очко олади, улар сюрприз тайёрлаган ва ҳоказо қабилидаги гаплар ҳамма жойни босиб кетди. Бу нарса “Ажман”га акс таъсир кўрсатди, “Ал-Айн” футболчилари эса аксинча, ўзларини кўрсатиб қўйиш учун ҳам югуришди”,  деб айтиб ўтди Ҳайдаров биз билан суҳбатда.

Ўзбекистонлик футболчининг ёши ўтиб боряпти. У келажакда “Ал-Айн” каби йирик клубда тўп сурадими ёки фаолиятида кескин ўзгаришга қўл урадими, маълум эмас. Аммо уни Амирликларда ҳурмат қилишади, футболкасини тинимсиз сўрашади, чемпионатда узоқроқ қолишини исташади. Ҳайдаров ўз йўлини танлаб бўлган ва ўша йўлда оғишмасликка ҳаракат қилаётган футболчи. “Ажман” эса лигада жон сақлаб қолса, дўпписини осмонга отадиган клуб. Муҳими, қандайдир мағлубият ёки муваффақиятсизликлардан кейин Ҳайдаров бармоқ учида кўрсатилмайди. Легионерлар орасида у мана шундай даражага чиқиб улгурган.

Championat.asia статистикаси

Муаллиф :
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика