UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  3 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3

Легионерларимиз қачон Тошкентга келишади? Янгиликлар

Легионерларимиз қачон Тошкентга келишади?

Ўзбекистон терма жамоаси кеча Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлаганидан хабарингиз бор.

Дастлабки кунги машғулотларда йиғинга чақирилган 7 нафар легионердан 2 нафари Одил Аҳмедов ва Санжар Шоаҳмедов иштирок этди холос. Қолган легионерлар қачон терма жамоа ихтиёрига етиб келишади? Қуйида бу саволга жавоб берамиз.

Рустам Ашурматов

"Гвангжу" клуби билан биргаликда Жанубий Корея К-лигасига йўлланмага эга чиққан Ашурматов 4 ноябрь куни Тошкентга етиб келади. Бугун, 3 ноябрь куни "Гвангжу" 35-турда ўз майдонида "Чоннам Драгонс"га қарши ўйнади ва 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 9 ноябрда "Гвангжу" чемпионатнинг сўнгги турини "Тэджон Ситизен" клубига қарши сафарда ўтказади. Клуб раҳбарияти вазифа муддатдан аввал бажарилани боис ўзбекистонлик футболчини эртароқ терма жамоа ихтиёрига қўйиб юборишга рози бўлди.


Икром Алибоев
"Сеул" бугун ўз майдонида "Ульсан Хоранг-И"ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Клуб навбатдаги учрашувни 23 ноябрда ўтказади. Шундай экан Алибоев ҳам эрта-индин терма жамоа таркибида машғулот ўтказиши кутилмоқда.


Отабек Шукуров

БАА про-лигасида пешқадамлик қилаётган "Шаржа" клуби 7 ноябрь куни "Ал Жазира" меҳмони бўлади. Айнан мана шу баҳсдан кейин Отабек Шукуров Ўзбекистонга қараб учади. Шукуров Қирғизистон билан баҳсга қадар Тошкентга етиб келади, аммо Абрамов унга дам берса керак.


Темурхўжа Абдухолиқов

Яқиндагина яна легионерга айланган Темурхўжа Абдухолиқов ўйнаётган "Хорфаккан" 8 ноябрь куни "Ажман" меҳмони бўлади. Ушбу учрашувдан сўнг ҳужумчимиз Тошкентга етиб келади ва Қирғизистон билан баҳсда иштирок этмайди.


Элдор Шомуродов
Бугунги кунда терма жамоамиз етакчиларидан бирига айланиб олган Элдор Шомуродов фаолият олиб бораётган "Ростов" клуби 9 ноябрь куни Россия премьер-лигаси 16-тури доирасида "Тамбов"ни қабул қилади. Кўриб турганингиздек терма жамоамиз Тошкентда Қирғизистон билан ўйнаётган пайтда Шомуродов Ростовда "Тамбов" билан ўйнаётан бўлади. Элдор катта эҳтимол билан 11 ноябрь куни терма жамоа сафида тўлиқ куч билан машғулот ўтказади.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика