UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Кейн: "Бу фаолиятимдаги энг яхши голларимдан бири"  0 23:25Зидан Ҳакимининг келажагига аниқлик киритди  6 23:05РПЛ. "Рубин" бир киши кам бўлиб, "Динамо М"ни мағлуб этди  1 22:40Расман: АПЛ дебютанти рекорд сумма эвазига футболчи сотиб олди  2 22:20Роналду Саррининг қароридан норози бўлди  12 22:10Олтита мамлакатда ўйнаган, футболни танлашига Асқар Толибжонов сабабчи бўлган Азиз Ибрагимов бугун 33 ёшга тўлди  4 21:55Сарри "Тоттенхэм"га қарши учрашувдан сўнг нималар деди?  11 21:35ОАВ: Косьелни Франция клуби билан келишиб олди  4 21:15Неймар "Барселона" ПСЖни кўндирадиган таклиф билан чиқишига ишонмоқда  6 21:00Назорат учрашуви. "Андижон" - "Динамо" 1:0  5 20:55Алькантара: "Бэйл, Роббен ва Рибери бир хил позицияда ўйнашади"  2 20:30"Ювентус" Ҳалқаро чемпионлар кубогидан қанча даромад кўриши маълум бўлди  8 20:10Винисиус 1 йил аввал "Реал" футболчисига айланганди  1 19:45"Сиэттл" ва "Боруссия Д" учрашувида 8 ёшли дарвозабон майдонга тушди  12 19:25"Ювентус" - "Тоттенхэм" 2:3  13

Легионерлар: Жепаров уч кун ичида кетма-кет икки ўйинда майдонга тушди Янгиликлар

Легионерлар: Жепаров уч кун ичида кетма-кет икки ўйинда майдонга тушди

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўтаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
15 июль куни Россия премьер-лигасининг янги - 2013/14 йилги мавсуми старт олди. Шу куни Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби ўз майдонида Москванинг «Локомотив» клубини қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. «Анжи» клуби аъзоси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов «Локомотив»га қарши ўйин қайдномасига киритилган бўлса-да, майдонга тушмади.

«Локомотив» сафида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов ҳам «Анжи»га қарши кечган учрашувда заҳирада қолдирилган.

ҚОЗОҒИСТОН

14-15 июль кунлари Қозоғистон премьер-лигасида 19-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Павлодарнинг «Иртиш» клуби 15 июль куни сафарда «Тараз» клубига қарши тўп сурди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, «Иртиш» сафида икки нафар ўзбекистонлик футболчилар - Улуғбек Бақоев ҳамда Камолиддин Мурзоевлар тўп суришади. «Тараз»га қарши кечган ўйинда фақатгина Тошкентнинг «Бунёдкор» клубидан «Иртиш»га ижарага берилган Камолиддин Мурзоев ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Улуғбек Бақоев эса заҳирада қолдирилди.

Уч нафар ўзбекистонлик футболчилар - Марат Бикмаев, Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзелар тўп сурадиган «Актобе» клуби 15 июль куни сафарда «Тобол»га қарши тўп суриб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйинда фақатгина Темур Кападзе асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Александр Гейнрих ва Марат Бикмаевлар мазкур ўйин қайдномасига киритилмадилар.

Икки нафар ўзбекистонлик футболчилар - Шавкат Саломов ҳамда Руслан Мельзиддиновлар тўп сурадиган «Жетису» клуби Қозоғистон премьер-лигасининг 19-тур ўйинида меҳмонда «Атирау» клубига қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу учрашувда ҳар иккала ўзбекистонлик футболчилар асосий таркибда майдонга тушишди ва ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилишди.

Маълумот ўрнида, 11 июль куни Қозоғистон чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар Европа Лигаси 1-саралаш босқичи жавоб учрашувларида майдонга тушиб ўз жамоаларининг кейинги босқичга чиқишига муносиб ҳисса қўшишди.

ХИТОЙ

13-14 июль кунлари Хитой суперлигасида 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири - Анзур Исмоилов тўп сурадиган «Чангчун Ятай» ўз майдонида «Шандонг Луненг» клубига қарши тўп сурди ва 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Анзур Исмоилов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Миллий терма жамоага номзод бўлган яни бир ҳимоячи Камолиддин Тожиев ҳам якунига етган турда ўз жамоаси «Жиангсу»нинг асосий таркибда ўз майдонида «Гуанчжоу Эвергранд» клубига қарши майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Бу ўйинда ҳам 1:2 ҳисобида «Жиангсу» мағлубиятга учраган қайд этилган.

«Лиаонинг» клуби сафида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ҳимоячилардан бири Шавкат Муллажонов 17 тур учрашувида жамоа заҳирасида қолдирилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан яна бири - Егор Кримец 17-турда «Бейжинг» жамоаси таркибида ўз майдонида «Вухан Зол» клубига қарши асосий таркибда майдонгда тушди ва ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Мазкур ўйинда «Бейжинг» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

15 июль куни Жанубий Корея «К»-Лигасида ҳам навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. «К»-Лига иштирокчиси «Сеонгнам Ильва Чунма» клуби сафида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров 15 июль куни ўз майдонида «Поханг Стилерз» клубига қарши майдонга тушди. Жепаров учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди. Таъкидлаш лозим, 13 июль куни мазкур икки жамоа Корея ФА кубоги ўйинида ҳам ўзаро куч синашган эдилар. 1:1 ҳисобида дуранг қайд этлган ва «Сеонгнам» пенальтилар сериясида мағлубиятга учраган учрашувда ҳам, Жепаров асосий таркибда майдонга тушган ва 61-дақиқада алмаштирилган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг