UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  1 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  3 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  8 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  2 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  3 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  3 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  11 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  7 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3

Легионерлар: «Актобе» ҳамда «Рубин» ЕЛ кейинги босқичига йўл олишди Янгиликлар

Легионерлар: «Актобе» ҳамда «Рубин» ЕЛ кейинги босқичига йўл олишди

25 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган бир қатор футболчилар Европа Лигаси 2-саралаш баҳслари учрашувида майдонга тушишди.
25 июль куни Европа Лигаси 2-саралаш баҳслари жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Қайд этиш лозим, мазкур учрашувларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган бир қатор футболчилар майдонга тушишди. Қозоғистоннинг «Актобе» клуби ўз майдонида Норвегиянинг «Хедд» клубини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ҳғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоаларнинг илк ўйинида «Хедд» клуби ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб ўйинида эса, «Актобе» 2:0 ҳисобида ғалабага эришди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритдти. Ушбу учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган икки нафар футболчи - Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзелар асосий таркибда майдонга тушишди. Миллий терма жамоа ярим ҳимоячиси Темур Кападзе 75-дақиқада майдонни тарк этган бўлса, Александр Гейнрих ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди. «Актобе» Европа Лигаси саралашининг кейинги босқичида Исландиянинг «Брейдаблик» клубига қарши тўп суради.

Қозоғистоннинг яна бир жамоаси - «Иртиш» эса сафарда Босниянинг «Широки Бриег» жамоасига қарши тўп сурди ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувда икки нафар ўзбекистонлик ҳужумчи - Улуғбек Бақоев ҳамда Камолиддин Мурзоевлар асосий таркибда майдонга тушишди. Миллий терма жамоа ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Камолиддин Мурзоев 62 дақиқада алмаштирилган. Дастлабки ўйинда ўз майдонида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган «Иртиш», жавоб учрашувида 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, Европа Лигаси баҳсларида чиқиб кетди.

Қозоннинг «Рубин» клуби ярим ҳимоячиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири Вагиз Галуилин (фотода) 25 июль куни Сербиянинг «Ягодина» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Эътиборлиси, «Рубин»нинг ўйиндаги ягона голига ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ҳаммуаллифлик қилди. Ўйиннинг 52-дақиқасида киритилган гол «Рубин»га 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди. Дастлабки учрашувда ҳам 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Рубин», Европа Лигаси саралаши кейинги босқичига йўл олди. Кейинги босқичда қозонликлар Даниянинг «Рандерс» клубига қарши ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика