

23 ёшли аргентиналик футболчи ва итальян клуби ўртасидаги шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланади.
Шундай экан, Мартинес "Барселона"га ёзда ўтмайди. "Кўк-анорранглилар" анчадан бери Лаутарога қизиқиш билдиришади ва уни Луис Суаресга ўринбосар сифатида кўришаётганди.
Форвард жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 4та ассист қайд этди.



