

"Муҳим ўйинда ғалаба қозондик. Энди ўзимизни бироз енгилроқ ҳис этамиз. "Бунёдкор" кучли жамоа. Уларни мусобақани муддатидан аввал тугатишларини ҳеч ким кутмаганди. Бугун уларга омад етишмади. "Бунёдкор"га бошқа мусобақаларда омад тилайман. Биз ушбу беллашувда натижа учун ўйнадик. Владимир Вайс ўз маҳоратини намойиш этди ва ҳалабамизга замин яратди. Марказий ярим ҳимоячиларимиз ҳам бугун жуда яхши ҳаракат қилишди", - дея ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди Микаэль Лаудруп.



