Лапорта Ямаль билан шартнома ҳақида: "Ҳамма нарса келишиб олинди"

Sherzod Nurmatov
19 май 2025, 11:25
"Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоа вингери Ламин Ямаль билан шартномани узайтириш тўғрисидаги саволга жавоб берди.

"У "Барса"да ўйнашни ёқтирадиган ва ушбу авлоднинг бир қисми бўлган истеъдод соҳибидир. Ламин – ноёб индивидуал маҳоратга эга футболчи, аммо шу билан бирга жамоада ўзини қулай ҳис қиладиган жамоавий ўйинчидир. Унинг агенти Жорге Мендеш бўлиб, у билан мулоқот қилиш осон. Ямаль билан битимни узайтириш масаласи деярли келишиб олинди, фақат имзо чекиш қолди холос", – деди Лапорта.

Аввалроқ хабар қилинганидек, ўйинчи 2030 йилгача бўлган шартномага имзо чекишга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Vanguardia