

"Diario SPORT" томонидан суратга олинган мухлис билан суҳбат чоғида Лапорта жамоанинг турнирда ғалаба қозониш имкониятлари ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:
"Биз қўлимиздан келганини қиламиз. Ҳозир шу темпда давом этишимиз керак. Бизда ҳаммаси жойида, клубда ҳам, кийиниш хонасида ҳам муҳит яхши".
Лапорта бош мураббий Ханси Флик ҳақида гапираркан, "кўк-анорранглилар"нинг ҳар бир аъзоси уни яхши кўришини таъкидлади:
"У ҳали ҳам мослашиш жараёнида, лекин у "Барса"ни узоқ вақтдан бери ўрганади ва кўп нарса янгилик эмас".
Лапорта, шунингдек, табассум билан Флик иштирокидаги матбуот анжуманлари мазмунли ўтаётганидан хурсандлигини айтди:
"Бу инглизча ва немисча ҳазиллар унга жуда ярашади".



