

ФИФА кунлари "Ланс" учун қимматга тушди. Гап шундаки, ҳимоячи Кевин Дансо 13 октябрь куни Бельгия билан баҳсда (2:3) жароҳатланди ва 16 октябрь куни Озарбайжон билан учрашувда иштирок этмади.
Ҳимоячи сон мушакларида ноқулайлик ҳис этмоқда, аммо жиддий хавф йўқ, дейилади хабарда.
"Ланс"нинг кейинги ўйини 20 октябрда "Гавр"га қарши кечади. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов мазкур баҳсни асосий таркибда бошлаш эҳтимоли юқори.



