

"Албатта, хафа бўлдим, чунки мундиалга бормоқчи эдим. Футболчилар баъзида шундай вазиятларга тушиб қолишади, аммо жамоани мухлис каби қўллаб-қувватладим. Дўстим Жордан Хендерсон ўша ерда эди ва энг яхши футболчилардан бирига айланди. Жамоа ярим финалгача етиб борди.
Агар сўнгги мавсумдаги жароҳатларим бўлмаганида Англия терма жамоаси билан турнирга борган бўлардим. Мен қайтдим ва яна яхши ўйин кўрсатмоқчиман.
Гарет менга қўнғироқ қилиб, таркибга қўшмаслигини айтди, чунки формага кира олмадим. Саутгейт тўғри қилди деб ўйлайман" - дейди Лаллана.



