UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  220 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  2 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:2 (матнли трансляция)  22 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

ЛаЛига. "Барселона" — "Райо Вальекано" 3:1. Месси ва унинг жамоадошлари ишончли ғалабага эришди Янгиликлар

ЛаЛига. "Барселона" — "Райо Вальекано" 3:1. Месси ва унинг жамоадошлари ишончли ғалабага эришди

Каталониянинг "Барселона" жамоаси "Райо Вальекано" клубини қабул қилди.

Мазкур беллашувни ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин. 

Испания чемпионати, 27-тур

Барселона – Райо Вальекано 3:1 

9 март, 22.30, «Камп Ноу»

Голлар: 0:1  25 де Томас, 1:1 — 39 Пике, 2:1 — 51 Месси, 3:1 — 82 Cуарес. 

Барселона – тер Стеген, Пике, Нелсон Семеду, Альба, Умтити, Артур, Видаль, Бускетс (Малком, 85), Коутиньо (Ракитич, 81), Суарес, Месси.

Райо Вальекано – Димитриевски, Гальвес, Адвинкула, Веласкес, Морено, Гарсия (Эмбарба, 80), Имбула, Бебе, Комесанья, Амат (Хосе Позо, 64), де Томас.

Огоҳлантириш: Веласкес (68).

Барселона

Жерар Пике - 38', Лионель Месси - 51', Луис Суарес - 82'

Примера Дивизион . 27-тур

09/03/2019, 21:30

1
:
3
Тугади

Райо Вальекано

Рауль де Томас - 24'

Стадион: Camp Nou, 74158 томошабин

Бош ҳакам: Mario Melero

45'
90'
38'  Жерар Пике
38'  Лионель Месси
46'  Артур (Усман Дембеле)
51'  Лионель Месси
79'  Серхио Бускетс
80'  Филиппе Коутиньо (Иван Ракитич)
82'  Луис Суарес
82'  Иван Ракитич
85'  Серхио Бускетс (Малком)
24'  Рауль де Томас
24'  Альваро Гарсия
64'  Хорди Амат (Посо)
68'  Эмилиано Веласкес
80'  Альваро Гарсия (Адриан Эмбарба)
89'  Жильбер Имбула


                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                        ЯНГИЛАШ

ЛаЛига турнир жадвали билан танишинг>>> 27-ТУР

90. Баҳс масаласи ҳал. Ўйин ўз ниҳосига етди. 63 очко тўплаган "Барселона" асосий рақобатчиси бўлган "Атлетико"дан етти очко олдинда бормоқда.

85. Ўзгариш. Бускетснинг ўрнига Малком тушди.

82. Ракитичнинг майдонга қўшилиши "Барселона" жамоасининг кллассик ҳужуми ва гол билан якунланди. Суарес-Ракитич-Суарес ва гол — 3:1. 

81. "Барселона"да илк ўзгариш. Коутиньо ўз ўрнини Ракитичга бўшатиб берди.  

80. Ўзгариш. Гарсия ўрнини Эмбарба эгаллади.

79. "Барса" футболчилари пиёда юриб ўйнашмоқда. Бу уларга қимматга тушмаса бўлгани.

75. Томаснинг зарбаси тер Штеген қўриқлаётган дарвозага етиб бормади. "Барселона" қўрғони мустаҳкам ва у соз ишламоқда. 

74. "Райо Вальекано" жамоаси ЛаЛига жадвалида охиргидан иккинчи ўринда бормоқда.

69.  Ҳимоячи Морено ортга тисарилди ва дарвозадан туриб боши билан Мессининг зарбасини сакраган ҳолда қайтарди. Мана ҳимоячи қандай бўлиши керак.

68. Сариқ карточка! Суарес оёқларига ташланган Веласкес огоҳлантирилди. Мессининг нуқтаси ва у зарба беради. 

66. ЗАРБААА! Меҳмонлар жонланишди. Бироз аввал майдонга тушган Позо хавфли зарба берди, лекин ноаниқ. 

64. Ўзгариш. "Райо Вальекано" сафида ҳаракат қилган Хорди Амат ўрнига Хосе Позо майдонга туширилди. Ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи. Кутилган юриш амалга оширилди.  

58. 13-март куни ЕЧЛ нимчорак финалнинг жавоб учрашувида "Барселона" Франциянинг "Лион" жамоасини қабул қилади. Биринчи ўйин 0:0 ҳисобида якунланган.

54. "Райо" барчасини энди минусдан бошлаши керак. Испания ОАВ нашрларида эълон қилинаётгандек, бугунги мағлубият "Вальекано"да бош мураббий истэъфосига сабаб бўлади. 

51. ГОЛ! МЕССИнинг голлари сони 651тага етди. Унинг ҳисобида 267 та ассист бор.

Иккинчи бўлим бошланди. Пенальти! Месси бугун фаолиятидаги 800- учрашувини ўтказмоқда. 

45+1. Биринчи бўлимда юқори темпли ўйин гувоҳи бўлдик. Ҳозирча кучлар тенг — 1:1. Танаффус.

44. Учрашув ҳақида ҳориждаги футбол ишқибозлари билан суҳбатлашмоқчи бўлсангиз, #BarcaRayo ҳеш-теги орқали твиттерда изоҳ қолдиришингиз ҳам мумкин. 

43. Месси, Месси, ажойиб дриблинг, шунчаки унинг ўйинидан завқ олиб қолиш керак!

39. ГОООЛ! Мессининг жарима майдончасига узатмасини Пике бу сафар голга айлантирди — 1:1. Бош билан ажойиб гол урилди. 8-мартга аталган гол, ҳа Пике шунга шаъма қилмоқда. 

38. Видалга нисбатан яна бир қўполлик. Месси жарима зарбасини тепади.

33. Мессининг навбатдаги юриши ҳам самара бермади. Оқ рангли либосдаги футболчилар уни жуда қаттиқ қўриқлашмоқда. Месси тўп билан ҳужум ўтаётган вазиятда унинг атрофида 4-5 нафар рақиб футболчилари гирдикапалак. Аммо, бу "Райо" фойдаси учун ишлаётганлигини айтиш керак. 

31. Пикенинг зарбаси ноаниқ кетди. Унга Лео Месси тўпни ташлаб берганди. 

25. ГОООЛЛЛ! Бу вазиятда Видал хатога йўл қўйди ва қарши ҳужумда де Томас ажойиб гол муаллифига айланмоқда. Ҳисоб 0:1. Ҳужумчига шунчаки Респект. Валькерде жамоаси кичик имтиҳонга дуч келди. Кўрамиз, каталонияликлар қандай йўл тутишаркин. 

23. Шундай футболчилар борки, тўпга тегинмай туриб ҳам футбол жозибасини кўрсата олишади. Гап ким ҳақида кетаётганини тушундингиз. 

21. Видалга нисбатан кичик фол ишлатилди. У бироз оқсоқланмоқда. Месси ҳам ҳужумга ўтган паллада тўхтатиб қолинди. "Вальекано"нинг учрашув бошидаги важоҳатидан асар ҳам қолмади.  МЕССИ! Яна зарба ва дарвозабондан ажойиб сейв. 

19. Суарес жарима майдончаси атрофидан дарвоза бурчагини нишонга олди, аммо дарвозабон вазиятни назорат қилиб турган эди — 0:0. 

18. Кеча сайтимизда Мессининг ЕЧЛдаги биринчи пента-трик қайд этган учрашуви ҳақида маълумот бергандик. Агар унинг "Байер" дарвозасига киритган бешта голини кўрмаган бўлсангиз, хавотирга ўрин йўқ. Марҳамат, ушбу ҳавола орқали бемалол томоша қилиб олишингиз мумкин.

ЕЧЛ. Месси биринчи марта пента-трикка эришган ўйинга ҳам 7 йил бўлди

16. Захирада ўтирган Ракитич баҳсни хотиржам кузатиб бормоқда. 

15. Буёғига энди қамал бошланди. Тики-така Артур, Месси ва Коутиньо ижросида бўлмоқда. "Райо" ҳимоячилари анча зич жойлашиб олишган. 

14. ЛаЛига етакчилари бу қарама-қаршиликда ким фаворит эканини кўрсатишга киришиб кетишди. Бирин-кетин ҳужумлар ёмғири "Райо Вальекано" жарима майдонида шаррос қуя бошлади. Тўп назорати ҳам Месси бошқарувида ва унга жамоажошлари яқиндан ёрдам бнришмоқда. Коутиньо бу борада анча фаоллигини айтиш жоиз. 

9. "Райо Вальекано" бугун анча ҳужумкор ва иштиёқи баланд ҳолда ўйнаётгани кўриниб турибди. Бошланиши ёмон эмас. Аммо, каталонияликлар рақиблар ўйинига хотиржамлик билан ўйнашмоқда. 

5. УХХ. Меҳмонлар "Барса" жарима майдончасида ўзига хос ваҳима уйғотишди. Ҳар ҳолда улар ўйин қоидаси бузилган ва пенальти берилиши керак деб ҳисоблашмоқда. Ўйинни бошқараётган Марио Мерело эса бунга ишонмади. Баҳс давом этади.

1. Учрашув бошланди.

— Ассалому алайкум! "Барселона" ва "Райо Вальекано" учрашувини кузатиб боришга таклиф қиламиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика