"Лацио" ўйинчиси Франция клубига ўтди
10 июл 2020 13:44
Янгиликлар
"Лацио" ўйинчиси Франция клубига ўтди
Франциянинг "Реймс" клуби "Лацио" ярим ҳимоячиси Валон Беришанинг трансферини эълон қилди.
27 ёшли косовалик футболчи янги клуби билан 4 йилга мўлжалланган шартнома имзолади, Бериша "Реймс"да 14-рақам остида тўп тепади. Битимнинг молиявий томонлари ошкор этилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Валон Бершиа "Лацио"га 2018 йилда ўтганди, аммо у "бургутлар" таркибида ўз ўрнини топа олмади.
Ўйинчи мавсумнинг иккинчи қисмини Бундеслигадан чиқиб кетган "Фортуна" жамоасида ўтказган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар