Ла Лигадаги илк голини “Реал”га урган Смолов, навбатдаги тўпини “Барселона” дарвозасига киритди

Eldor Akmurzayev
27 июн 2020, 21:27
Айни дақиқаларда, Испания чемпионати 32-туридан ўрин олган “Сельта” – “Барселона” баҳси ўтказилмоқда.

Учрашувнинг 50-дақиқасида мезбонлар форварди Фёдор Смолов каталонияликлар дарвозасини ишғол этди. Қизиғи, 30 ёшли россиялик чемпионатдаги илк ва ягона бўлиб турган голини 2 февраль куни “Реал”га (2:2) қарши сафардаги ўйинда урганди.

Мавсум ярмида виголиклар аъзосига айланган Смолов Ла Лигада 11та ўйин ўтказишга улгурди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›