UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Венгер Месси Гризманнга ҳалақит бераётганини айтди  1 13:14Машҳур футболчиларнинг "илҳом парилари" №4  3 13:10Карикатура: Чех нафақадан қайтди  1 12:47Мбаппе 2021 йилнинг ёзида АПЛ клубига ўтишни хоҳламоқда  5 12:31ЕЧЛ. Левандовскидан "Ибра стайл", бақираётган Мюллер, дакки эшитаётган Луис Суарес. "Бавария" "Атлетико" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  5 12:23ЕЧЛ. "Ухлаётган" Модрич, кулаётган Менди, ниқобдаги Азар. "Реал" "Шахтёр" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  7 12:18"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини 4-6 ҳафтага йўқотди  0 12:05"Реал" бир қадам ортга чекинмоқда, олдинга икки қадам ташлаш учун  11 11:47ЕЧЛ. Энг кўп гол урган футболчилар  17 11:23"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Туркия клубига ўтиши мумкин  0 11:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  11 11:00Бугун воҳалик Маэстро 49 ёшга тўлди!  15 10:38Карикатура: "Реал"да фавқулодда ҳолат  8 10:15Кьеллинининг жароҳати жиддийми?  2 10:02Olamsport: Гэтжи ва Порье ўртасида "сўз жанги", ўзбек дзюдочилари нуфузли мусобақага тайёр ва бошқа хабарлар   0

Ла Лига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 1:2 Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 1:2

Испания чемпионати 30-тур доирасида "Реал Сосьедад" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни қабул қилди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиш мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, кўплаб саволлар, баҳсли вазиятларга бой бўлган ўйин якунланди. "Реал Мадрид" уч очкони қўлга киритди ва турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичлар бўйича "Барселона"ни ортда қолдирмоқда. Чемпионлик учун кураш энди бошланмоқда! 

90+7-дақиқа. Мерино сариқ карточка ҳам олди. 

90+6-дақиқа. Охирги имконият. Тўп оширишидан кейин "Реал Сосьедад" футболчиси қоидани бузди. Энди ҳужум қилиш учун вақт етмаса керак. 

"Реал Мадрид" захирадагиларнинг кайфияти аъло!

90+4-дақиқа. Элустондо кутилмаганда Мендидан илгарилаб кетди ва дарвозага боши билан зарба берди. Тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди. 

90+2-дақиқа. Рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетмаслиги учун Модрич Янузайни йиқитди. 

90+1-дақиқа. Мариано Диас деярли майдон марказидан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо якуний зарбага аниқлик етишмади. 

Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди! 

90-дақиқа. "Реал Сосьедад" ўнг қанотдан олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди, лекин тўп қайтарилди. 

89-дақиқа. Меҳмонлар таркибида ўзгариш, Вальверде ва Марсело ўрнига Модрич ва Менди ўйинга қўшилди.

88-дақиқа. Майдон марказида Марко Ассенсио тўпни эгаллаб олдинга ўтмоқчи эди, аммо қоида бузилди.  

Ҳа, Рамоснинг йўқлиги шу ўйиннинг ўзидаёқ сезилмоқда чоғи. 

83-дақиқа. ГОООООООЛ! "Реал Сосьедад" ҳисобни қисқартирди.

80-дақиқа. "Реал Сосьедад" ҳеч бўлмаса битта гол умидида олдинга бормоқда. Аммо якуний зарба қовушмаяпти. 

Учрашувдаги биринчи гол муаллифи Серхио Рамос Зиданнинг чинакам мухлиси эканлигини биласизми? 

78-дақиқа. Ассенсио ва Мариано Диас ўйинга қўшилди. 

76-дақиқа. Бензема чап қанотдан олдинга ўтишга ҳаракат қилди, тўпни марказга оширди, аммо рақиблар уни олиб қўйишди.

Ҳа, анчайин тушунарсиз вазият. Аввалига "Реал Сосьедад"нинг голи инобатга олинмади, яна "Мадрид" дарвозасига урилган гол бекор қилинди. Кейинги вазиятда кимларгадир Бензема тўпни қўли билан тўхтатгандек туюлсада, бу гол ҳисобланди. 

70-дақиқа. ГООООЛ! Карим Бензема! Лекин ҳакам яна шошмасликни сўради.  

Ҳа, гол инобатга олинмади!

68-дақиқа. ГООООЛ! Аднан Янузай. ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам шошмасликка чақирмоқда. "VAR"га мурожаат қилинмоқда. 

66-дақиқа. "Реал Сосьедад" катта куч билан олдинга бормоқда. Футболчилар жуда зич жойлашиб қолганди ва якунда ҳакам ўйин қоидази бузилганини қайд этди. 

64-дақиқа. "Реал Сосьедад" бир ҳужумнинг ўзида бир нечта зарба берди, аммо ҳар сафар тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди.  

63-дақиқа. Кўплаб тўп оширишларидан кейин ташкиллаштирилган ҳужумни Тони Кроос кучли ва аниқ зарбаси билан якунлаб берди. Дарвозабон қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди. 

61-дақиқа. Янузай майдонга тушгани ҳамоноқ дарвозага зарба берди, лекин ноаниқ. 

60-дақиқа. Мезбонлар сафида Аднан Янузай ўйинга қўшилди. У Микель Ойарзабални алмаштирди.

59-дақиқа. Ҳа, Рамос ўйинни охиригача давом эттира олмайди. Унинг ўрнини Эдер Милитао эгаллади. 

58-дақиқа. Энди Варанга нисбатан қоида бузилди. Франциялик футболчи ҳаммаси жойида эканлигини кўрсатиб, тезда ўрнидан турди.  

57-дақиқа. Рамоснинг жароҳати жиддий шекилли, жамоа сардори оқсоқланиб ҳаракатланмоқда. 

56-дақиқа. Карвахалнинг тўп оширишидан сўнг Бенземада яхши вазият юзага келиши мумкин эди, лекин ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.  

55-дақиқа. Ҳар икки жамоа ижросида майда "фол"лар кўпайиб бормоқда. 

53-дақиқа. "Реал Сосьедад" энди фаолроқ ўйнашга мажбур. Шундай ҳам бўлмоқда. Мезбонлар тўп билан олдинга ўтишга ҳаракат қилишмоқда.   

52-дақиқа. Исаак жарима майдони ичида Серхио Рамосга нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди.

50-дақиқа. ГООООООЛ! "Мадрид" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Серхио Рамос пенальтидан унумли фойдаланди!

ПЕНАЛЬТИ! Ҳакам Винисиусга нисбатан қўполлик учун "Реал Сосьедад" дарвозасига ўн бир метрлик жарима зарбаси белгилади!

46-дақиқа. Биринчи бўлимда бўлгани каби "Реал Мадрид" футболчилари фаолроқ.

Иккинчи бўлим бошланди!

Шундай қилиб, биринчи бўлим якунига етди. Бир оз дам олиб, давом этамиз. Умид қиламизки, иккинчи таймда жамоалар бизни голлар билан ҳам хурсанд қилишади.

46-дақиқа. Карвахаль ва Хамес бир-бирларига тўп ошириб, олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўришди, лекин наф чиқмади. 

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига икки дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Таймнинг охирги дақиқаларида меҳмонлар анча жонланиб қолишди ва кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда. 

Ҳозирча "Қироллик клуби" рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш имконини топа олмаяпти.  

42-дақиқа. Винни жарима майдони кириб борди ва кучли зарба берди, дарвозабон катта қийинчилик билан бўлсада, тўпни қайтаришга муваффақ бўлди

40-дақиқа. "Реал Мадрид" тўпни назорат қилмоқда.

39-дақиқа. Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритиб беришди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди, кейинги зарбага эса аниқлик етишмади. 

Зидан шогирдларини фаолроқ ўйнашга чақирмоқда. 

37-дақиқа. Винисиус тезлиги намойиш қилди, лекин тўпга етишнинг имкони йўқ эди. 

36-дақиқа. Хамес тўпни олдириб қўйди ва ҳужумни тўхтатиш учун Каземиро қоидани бузиша мажбур бўлди. Эслатиб ўтамиз, унинг сариқ карточкаси бор. 

35-дақиқа. Чап қанотдан уюштирилган ҳужум Каземиронинг зарбаси билан якунланди, бироқ дарвозабон тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

32-дақиқа. Тўпни марказда олиб қўйган мадридликлар олдинга ўтишди ва Карим Бензема зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида. 

30-дақиқа. Учрашувнинг учдан бири ортда қолди, ҳакам кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпсизлар, сув ичиб олинглар, деди чоғи.

29-дақиқа. Жарима майдончасидан қайтган тўпни Тони Кроос тўхтатмасдан дарвозага йўллашга ҳаракат қилиб кўрди, аммо... Тўп дарвозага яқин ҳам бормади. 

28-дақиқа. Ҳакам бугун ўйинни сариқ карточкаларим кўп дегандек бошқармоқда. Навбатдаги карточка мезбонлар вакилига насиб қилди.  

27-дақиқа. Бурчак тўпи. "Реал Мадрид" ўйиндаги биринчи бурчак тўпини ўйинга киритиб берди.

Тўп қани, кўзингни оч, деб номланган расм.

Натижада, Каземиро кейинги учрашувни ўтказиб юборади!

21-дақиқа. Бу сафар Каземиро қоида бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

20-дақиқа. "Мадрид" ижросида тезкор ҳужум, аммо Хамеснинг оширган тўпига Бензема етиб бора олмади. 

19-дақиқа. Яна Каземирога нисбатан қўполлик. Бугунги ўйиннинг ўзида 4 бор бразилияликка қарши қоида бузилгани маълум бўлмоқда. 

18-дақиқа. Бензема ўз услубида, майдон марказига қайтиб тўп оширишда иштирок этиб кетди. 

16-дақиқа. Майдон марказида Каземирога нисбатан хавфли ўйин учун Субельдия сариқ карточка билан жазоланди.

13-дақиқа. Ҳар икки жамоа тўпга кўпроқ эгалик қилиб, рақибнинг хато қилишини кутишмоқда.

12-дақиқа. Винисиус ўз қанотидан олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди, аммо жарима майдонига кириб бораётган паллада дарвозабон уни қарши олди.

10-дақиқа. Тўп олдида Эдегор, у тўпни кутилмаган тарзда ўйинга киритди, аммо тажрибали Марсело вазиятни ўнглашга муваффақ бўлди.   

9-дақиқа. "Сосьедад" футболчилари тўпга эгалик қилишмоқда. "Қаймоқранглилар" фақат тўп кетидан югуриш билан оввора ва майдон марказига яқин ҳудудда қоида бузилди. 

8-дақиқа. Хамеснинг жарима майдони томон узатган тўп оширишига аниқлик етишмади ва мезбонлар тўпни эгаллаб олишди.

7-дақиқа. Қизиқ вазият :) Майдондан ташқарига чиқиб кетаётган тўпни қувлаб етган Карвахаль ва рақиб футболчиси "қувноқ стартлар"даги машқларни бажаргандек бўлишди.  

5-дақиқа. Мезбонлар ҳам рақиб ҳужумларига туриб бериб, энди тўп билан олдинга ўтишди. 

4-дақиқа. Яна "Реал Мадрид" олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди, аммо бунинг иложи бўлмади ва "қаймоқранглилар" ўйин қоидасини бузиб рақиб ҳужумини тўхтатди. 

2-дақиқа. Ҳозирча тўп билан кўпроқ "Реал Мадрид" футболчилари муомалада бўлишмоқда. Ўнг қанотда Карвахалнинг фаоллигидан сўнг вазият юзага келди, аммо якуний зарбага аниқлик етишмади.

Учрашув бошланди, биз ҳам бошлаймиз. Ўйинни майдон марказидан меҳмионлар бошлаб беришди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва ўйинни бошлашга тайёрлар. 


Яна бир қизиқ факт, Зидан бугун Хамесни асосий таркибда туширишга қарор қилди. Франциялик мураббий яқинда интервьюларидан бирида, ҳар бир футболчисига ишониши ва зарур паллада имкон беришини таъкидлаганди. Энди барчаси Хамеснинг ўзига боғлиқ.

Шубҳасиз, бугун бизни ўта шиддатли ва курашларга бой учрашув кутиб турибди.

Ҳар икки мураббий асосий таркиб футболчилари борасида қарор қабул қилиб улгуришди. Эътиборлиси, меҳмонлар сафида бир йўла бир нечта кутилмаган қарорларни кўриш мумкин. Эден Азар ва Лука Модрич ўйинни захирада бошлашини кўпчилигимиз кутмаганимиз бор гап.  


ЯНГИЛАШ


Реал Сосьедад – Реал Мадрид
22 июнь, 01.00, "Аноэта" Сан-Себастьян, Испания  

"Реал Сосьедад" – Ремиро, Льоренте, Монреаль, Горосабель, Ле Норман, Мерино, Субельдия, Ойарсабаль, Эдегор, Порту, Исак.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Рамос, Марсело, Варан, Кроос, Вальверде, Хамес, Каземиро, Винисиус Жуниор, Бензема.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика