UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  0 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  12 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  6 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  9 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  13 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  8 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  75 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7

Ла Лига президенти: "Роналдунинг кетиши, бизга таъсир кўрсатмади. Мессининг кетиши эса сезиларли бўлади" Янгиликлар

Ла Лига президенти: "Роналдунинг кетиши, бизга таъсир кўрсатмади. Мессининг кетиши эса сезиларли бўлади"

Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас Криштиану Роналдунинг «Реал»дан «Ювентус»га ўтгани мусобақа мавқеига таъсир ўтказмагани ҳақда гапирди.

“Криштианунинг кетиши «Реал»ни хафа қилган бўлса ҳам бу бизга деярли таъсир кўрсатмади, боиси, Ла Лига бренди маълум футболчилардан юқорироқ бўлиш учун йиллар давомида тайёрланган.

Аммо Месси билан боғлиқ ҳолат бошқа. У тарихдаги энг яхши футболчи. Фақат бизнинг лигамизда ҳаракат қилгани эса бизнинг омадимиз. Назаримда, Мессининг кетиши сезиларлироқ бўлади. Айниқса, бошқа чемпионатга ўтиши.

Лионель – испан футболи рамзи, Ла Лига ва мен ундан фаолиятини чемпионатимизда якунлашини сўраган бўлардим. Унинг кетиши эса фожиа бўлмайди, чунки биз Месси ёки унинг иштирокисиз ҳам телевизион келишувларни имзолай оламиз. Бироқ, асосийси – унинг лигага олиб келаётган фойдаси. Месси бизни доимо хурсанд қилади”, дейди Тебас.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика