Ла Лига энг кўп маош олувчи футболчилар ТОП-10 — рўйхатда "Атлетико"дан битта футболчи бор

Omonjon To`xtamirzayev
20 июл 2024, 13:37
Френки де Йонг Ла Лига футболчилари ичида энг кўп маош оладиган футболчига айланди.

Capology маълумотларига кўра, "Барселона" ярим ҳимоячиси 2024/25-йилги мавсумда кафолатланган 37 500 000 евро маош олади ва яна 20 210 000 евро бонусларга эга бўлиши мумкин. Қуйида келтирилган суммалар – солиқлар билан қўшиб ҳисобланганда, мукофот пуллари баъзи ҳоллардагина маълум.


Энг катта маош олувчи футболчилар ТОП-10 қуйидагича кўриниш олди:

1. Френки де Йонг ("Барселона") – 37,5 млн евро (бонуслар – 20,21 млн евро).

2. Роберт Левандовски ("Барселона") – 33,3 млн евро.

3. Килиан Мбаппе ("Реал") – 31,25 млн евро (бонуслар – 64,58 млн евро).

4. Давид Алаба ("Реал") – 22,5 млн евро.

5-7. Джуд Беллингем ("Реал") – 20,83 млн евро (бонуслар – 4,17 млн евро).

5-7. Ян Облак ("Атлетико") – 20,83 млн евро.

5-7. Винисиус Жуниор ("Реал") – 20,83 млн евро.

8. Илкай Гюндоган ("Барселона") – 18,75 млн евро.

9. Федерико Вальверде ("Реал") – 16,67 млн евро.

10. Тибо Куртуа ("Реал") – 15 млн евро.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Capology