UZ

Сўнгги янгиликлар

05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  5 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  5 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  13 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  3 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  3 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0

Ла Лига. "Барселона" "Алавес"ни аяб ўтирмади, Месси ва Тринкаудан дубль Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" "Алавес"ни аяб ўтирмади, Месси ва Тринкаудан дубль

Испания чемпионати 23-туридан ўрин эгаллаган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Барселона – Алавес 5:1  

Голлар: Тринкау 29', 74', Месси 45+2', 75', Фирпо 80' – Риоха 57'

«Камп Ноу»

Барселона – тер Штеген, Лангле, Фирпо, Мингеса (Дест, 72), Курума (Педри, 64), де Йонг (Пьянич, 72), Пуч, Бускетс (Умтити, 46), Тринкау, Гризманн (Дембеле, 81), Месси.

Алавес – Пачеко, Агиррегабириа (Лагуардиа, 46), Дуарте, Лежен, Тачи, Кордоба (Риоха, 46), Мендес, Пина (Понс, 72), Батталья, Лукас Перес (Дейверсон, 81), Хоселу (Сайнс, 81).

Огоҳлантиришлар: Агиррегабириа (17), Тачи (52). 

Баҳс якунланди. "Барса" мухлисларини қойилмақом ғалаба билан табриклаймиз! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

81. "Алавес"да 2 та ўзгариш: Перес ўрнига Дейверсон, Хоселу ўрнига Сайнс тушди.

81. "Барселона"да ўзгариш: Гризманн ўрнига Дембеле туширилди. 

80. ГООООООООООООООООООООЛ!  Фирпо Гризманнинг пасидан сўнг ҳисобни йириклаштирди – 5:1! 

75. ГОООООООООООЛ! Месси айлантирма зарба орқали дублни расмийлаштирди – 4:1!

74. ГООООООООООООООООЛ! Педри Мессини бирга-бир ҳолатга олиб чиқди, аммо дарвозабон аргентиналикнинг йллини тўсиб қўйди.  Тўп Тринкауга қадар етиб келди, у эса адашмади – 3:1!

72. "Барселона"да 2 та ўзгариш: Мингеса ўрнига Дест, де Йонг ўрнига Пьянич тушди.

72. "Алавес"да алмаштириш: Пина ўрнига Понс ўйинни давом эттиради.

70. Риоха Хоселуни тўп билан таъминламоқчи бўлди, бироқ Умтити ўз вақтида вазияатга аралашиб, пасну узиб қўйди. 

68. Гризманн Пучга пас берди, ёш футболсининг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.

66. Мессидан узатма, Гризманндан 5 метрдан ноаниқ зарба. Нима бўляпти?!

64. "Барселона"да алмаштириш: Курума ўрнига Педри майдонга туширилди. 

64. Ууухх! Месси!  Гризманн тўпни шеригига ўтказиб юборди, Лео эса чамаси 16 метрдан дарвозани тўғри нишонга ололмади.

62. Нима??!!  Тринкау қандай даҳшатли вазиятни кўкка совурди?!  У бирга-бир ҳолатдан фойдалага олмади, Пачеко шуни ҳам қайтарди. Қойил!

60. Мессидан зарба!  Пачеко ишонч билан тўпни эгаллаб олди.

57. ГООООООООООЛ!  Риоха Лангле ва Умтитини ортда қолдириб, бирга-бир ҳолатдан унумли фойдаланди – 2:1!

56. Пересдан навбатдаги зарба!  У "Барселона" жарима майдони ичкарсисда тўпни қабул қилди ва тўққизликни иншонга олд. Зарба футболчи истаганидек чиқмади.

52. Тачи Фирпога нисбатан қоидани бузди, унга сариқ карточка кўрсатилди.

51. Месси жарима тўпидан оҳиста узатмани амалга оширди, Лангле бош билан зарба йўллади, бу на зарба, на пасга ўхшади, афсуски. 

49. Мессининг ақлли пасидан кейин тўп Фирпога етиб келаётганди, аммо Тачи бунга тўсқинлик қилди, қоида бузиш қайд қилиниб, стандарт вазият белгиланди.

46. "Барселона"да ўзгариш: Бускетс ўрнига Умтити ўйинга қўшилди. 

46. "Алавес"да  2 та ўзгариш: Агиррегабириа ўрнига Лагуардиа, Кордоба ўрнига Риоха тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 2:0. Танаффус! 

45+2. ГООООООООООООООООООООЛ!  Месси ўзининг суперголи орқали ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди, тўп дарвоза устунига тегиб, дарвоза тўридан жой олди!  

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

43. Месси ва Пуч ўзаро комбинация ташкил этиб, ичкарига киришга уринишди, аммо режа ўхшамай қолди.

40. "Алавес" ҳужум қилишда давом этяпти. Қанотдан узатма амалга оширилди, Тер Штеген тахминан 11 метрликдаги нуқтадан тўпни уриб юборди.

38. Гол бекор қилинди!  Гризманн офсайдда қолиб кетган экан. Таблодаги ҳисоб 1:0га қайтарилди.

36. ГОООООООООЛ! Месси "Барселона"нинг иккинчи голини урди – 2:0! 

32. Мингеса ўнг қанотда яхши очилди ва узатма қайд этди, тўп тўсатдан майдонни тарк этди.

29. ГОООООООООООООЛЛЛ!  "Барселона" ҳисобни очди. Тринкау тўпни даровза тўрига жойлаб қўйди – 1:0!

27. "Алавес"нинг қалтис ҳужуми! Тер Штеген вазиятга 2 марта аралашди. Мендес қанотда Фирпони алдади, зарбага айланиб кетган узатмани дарвозабон қайтарди, кейинги ҳолатда Баттальянинг зарбаси қайтарилди. Тасанно! 

23. Мендес қанотда фоллик кўрсатди ва шерикларини тўп билан таъминлашни ният қилиб, якунда бучрак тўпи ишлади.

18. "Алавес" тез-тез ҳужум уюштирмоқда. Аммо ҳозирча меҳмонларнинг узатмаларида камчиликлар бор.

17. Агиррегабириа Мессини қоида бузиш эвазига тўзтатиб қолди ва огоҳлантрилди.

15. Переснинг бурчакдан узатмаси "Алавес"га ҳеч қандай фойда келтирмади. "Барселна" қийинчиликсиз ҳимояланди.

14. Перес ва Кордоба биргаликда бурчак тўпи ишлаб олишди. Тўп Мингесага тегиб, майдонни тарк этди.

8. "Алавес"нинг хавфли ҳужуми! Мендес ўнг қанотдан олдинга бориб, шеригига пас берди, Перес эса жуда ноаниқ зарбани ижро қилди.

7. Пачеко дарвозани ташлаб, жуда узоққа чиқиб кетди. Мессидан зарба!  Лео қулай имкониятдан фойдаланиб қолмоқчи эди, аммо Пачеко зарбани қайтаришга улгурди. 

4. Зарба!  Бу гал Тринкау рақиб жарима майдони ичига "бостириб" кирди ва зарба берди – ноаниқ.

2. Хавфли вазият!  Гризманнинг яқин ва қулай масофадан йўллаган зарбаси "блокланди". 

1. Ўйинга старт берилди! 

Ўйинолди машғулотлар

- Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун Испания Ла Лигаси 23-турида "Барса" ўз майдонида "Алавес"ни қабул қилади. Ушбу тўқнашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика