КХДР – Ўзбекистон учрашуви қаерда бўлиб ўтиши номаълум
25 авг 2024 00:10
Янгиликлар
КХДР – Ўзбекистон учрашуви қаерда бўлиб ўтиши номаълум
Championat.asia сайтига маълум бўлишича, 19 ноябрь санасига белгиланган баҳс шу пайтгача КХДР уй ўйинлари учун фойдаланиб келган Лаосдаги миллий стадионда бўлиш эҳтимоли жуда кам.
Айни пайтда мезбон КХДР учрашувни Таиландда ўтказиш варианти ҳақида ўйламоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси эса баҳс Саудия Арабистонида ўтказилишини хоҳлаяпти.
Маълумот ўрнида, 26 март куни ЖЧ иккинчи саралаш босқичи доирасида ўтиши керак бўлган КХДР – Япония беллашуви ўтказилмаган ва "самурайлар"га техник ғалаба тақдим этилганди. Ўшанда КХДР томони қандайдир вирусни баҳона қилиб, Япония термасини мамлакатга киритишни истамаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ учинчи саралаш босқичи доирасидаги юришини 5 сентябрь куни Тошкентда бошлайди. Ўзбекистон шу куни "Бунёдкор" стадионида айнан КХДРга қарши баҳс олиб боради.
Аввалроқ Ўзбекистон, Қатар, БАА ва Қирғиз Республикаси ОФКга хат ёзган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар