UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 00:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  18 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Кваме Пеппрах: "Ўзбекистон биздан анча яхши ўйнади" Янгиликлар

Кваме Пеппрах: "Ўзбекистон биздан анча яхши ўйнади"

Ўзбекистон - Гана Б учрашувидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Кваме Пеппрах championat.asia сайти мухбирига интервью берди.

- Гана терма жамоасидаги дебютингиз қандай ўтди?
- Гана терма жамоасида майдонга тушганидан хурсандман ва келажакда яна кўп баҳсларда иштирок этишга умид қиламан. Ўзбекистон билан ўйинда таркибимизда кўплаб ёш футболчилар бор эди, бор кучимиз билан ҳаракат қилдик, аммо мезбонлар биздан анча яхши ўйнашди. Улар яхши жамоа эканликларини биламан, балки Осиёнинг энг кучлиларидан биридир, шу сабаб бизнинг ёш жамоага осон бўлгани йўқ.

- Шахсан ўзингиз қандай ўйнадингиз?

- Бор кучим билан ҳаракат қилдим, аммо гол ура олмадим. Мен ҳужумчиман ва барча ўйинлардаги вазифам гол уриш. Аммо юқорида айтганимдек рақибимиз кучли эди ва гол уриш осон бўлмади.

- Ўзбекистон сафида энг яхши ўйинчи ким бўлди?

- Уларнинг сардорини алоҳида кўрсатган бўлардим (Анзур Исмоилов - championat.asia). Ҳужумчи сифатида унга қарши ўйнадим ва осон бўлгани йўқ. Бундан ташқари 10-рақамдаги футболчи ҳам ёқди (Жалолиддин Машарипов - championat.asia).



- Ўзбекистонда неча кун бўлдингиз. Бу мамлакат ёқдими?

- Бу ерда 5 кун бўлдик, мамлакат менга ёқди. Африкадан фарқли, иқлими ҳам бошқача экан, аммо халқи меҳмондўстлиги менга ёқди. Бу ерда барча шароитларни яратиб беришди. Эртага кечқурун биз учиб кетамиз, аммо келажакда яна бу мамлакатга қайтиб келишни орзу қиламан.

- Айни пайтда қайси клубда тўп тепаяпсиз?

- Гана Премьер-лигасида иштирок этувчи «Кинг Фейсал» клубида. Бу мавсум 17та ўйинда 9та гол урдим, это шу руҳда давом этишга уринаман. Келажакда барча сингари катта клубда тўп тепишни истайман.

- Ганада доим яхши ҳужумчилар бўлган. Энг севимли ҳужумчингиз ким бўлган?

- Асамоа Гьян. У терма жамоамиз сардори ва етакчиси бўлган. У Италия А сериясида ва Англия премьер лигасида ўйнаган, келажакда мен ҳам шу лигалардан бирида ўйнашни орзу қиламан.

Мирон Гойхман суҳбатлашди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика