Квальярелланинг қўпол хатоси генуяликларга қимматга тушди

9 дек 2019, 01:37
Италия 15-турининг навбатдаги учрашуви ниҳоясига етди.

Генуядаги "Луиджи Феррарис" стадионида ўтказилган учрашув 0:1 ҳисоби билан якунланди. Ўйиндаги ягона гол 21-дақиқада Юрай Куцка томонидан киритилди. Учрашувдаги энг ҳаяжонли лаҳза 78-дақиқага тўғри келди. А Сериянинг амалдаги тўпурари, мезбонлар ҳужумчиси, 37 ёшли Фабио Квальярелла 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантиролмади.

Сампдория – Парма 0:1 

8 декабрь, 22.00, «Луиджи Феррарис»

Гол:

0:1 – 21 Куцка.

Сампдория – Аудеро, Торсбю, Феррари, Колли, Мурру, Роналду Виейра (Линетти, 59), Экдаль, Янкто (Капрари, 80), Рамирес (Лерис, 59), Габбьядини, Куальярелла.

Парма – Сепе, Дармиан, Якопони, Бруну Алвеш, Гальоло, Куцка (Бругман, 46), Эрнани, Барилла, Кулусевски (Грасси, 85), Корнелиус (Дермаку, 68), Жервиньо.

Огоҳлантиришлар:

Корнелиус (34), Роналду Виейра (50), Габбьядини (72), Дермаку (74), Торсбю (89).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia