Кутроне Б Серия клубига ўтиши мумкин

Alisher
6 авг 2022, 12:33
"Вулверхэмптон" ҳужумчиси Патрик Кутроне Жанлуижи Буффоннинг жамоадошига айланиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, италиялик Б Серияда иштирок этаётган "Парма"га таклиф этилди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Кутроне ўтган мавсумни ижара асосида "Эмполи"да ўтказди ва А Серия доирасида 3та гол урди. Патрик 2019 йилнинг ёзида "Вулверхэмптон"га ўтганидан сўнг "Валенсия" ва "Фиорентина" жамоаларида ижара асосида ўйнади.

Кутроне "Милан" тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи 21 ёшида "россонери" сафида А Серияда 63та ўйин ўтказиб, 13та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›